Тўқтағул: 23 ёшдаги фуқаронинг ўлимида гумон қилиниб, опаси ва яна бир киши қўлга олинди

126

Жалолобод вилоятининг Тўқтағул туманида 23 ёшли фуқарони ўлдиришда гумон қилиниб, 32 ёшли опаси ва 20 ёшли йигит қўлга олинди. Бу ҳақда 24 майда вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 3 майда соат 9:00 атрофида Чичкон дарасидаги кафелардан бирининг сўрисидан 23 ёшли йигитнинг жасади топилган. Унинг танасида жароҳатлар бўлган.

Тўқтағул ИИБ тезкор тергов гуруҳи воқеа жойига бориб, суриштирув ишлари олиб борди ва материаллар тўплади. Мазкур ҳолат юзасидан «Қотиллик» моддаси билан иш қўзғалган.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида жиноятда гумонланиб, марҳумнинг 32 ёшли ўз опаси ҳамда 20 ёшли туманда яшовчи шахс қўлга олинган. Ҳозирда улар вақтинчалик сақлаш жойига киргизилган.