Мирлан Карагулов Бозорқўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди

107
Мирлан Карагулов. Сурат интернетдан олинди.

Мирлан Карагулов Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туманига ҳоким этиб тайинланди. Президент Садир Жапаров тегишли фармойишни 24 майда имзолади.

Карагулов авваллари Тогуз-Торо туманида ҳоким бўлган. У бу лавозимга 2021 йил май ойида Жапаровнинг «ҳокимларни ротацияси» буйруғига асосан тайинланган. Бунгача у Чуйнинг Москва туманида ҳоким бўлиб ишлаб келган.

Бозорқўрғоннинг аввалги ҳокими эса Жанисак Сатибалдиев шу йилнинг 17 апрелида можародан сўнг ишдан бўшатилган.

2022 йил январь ойида Жанисак Сатибалдиев ва Жалолобод шаҳар кенгаши депутати, «Альфа Телеком»нинг вилоят филиали директори Байгази Эргешов фирибгарликда гумонланиб қўлга олинган.

Улар Бозорқўрғоннинг собиқ мэри Ильяс Толоновни «қайта хизматга келишига кўмаклашишни ваъда қилиб, президент Садир Жапаровга ўтказиб бериш баҳонаси билан 20 минг доллар олгани» аниқланган.

Махсус хизматдан гумонланувчилар «ваъдаларини бажармай, Толоновнинг пулларини қайтармай, қўрқита бошлашган» деб таъкидлашган.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева