Президент Садир Жапаров 24 майда II Евросиё иқтисодий форумининг ишига ва олий Евросиё иқтисодий кенгашининг (ОЕИК) йиғинига қатнашиш учун Москвага келди. Бу ҳақда президентнинг сайти билдирди.
Президент матбуот хизматининг маълумотига кўра, Жапаровни Россиянинг ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин кутиб олди.
«Давлат раҳбари Евросиё иқтисодий иттифоқининг бошқа аъзо давлатларининг бошчилари билан бирга “Кўп полярли дунёдаги евросиё интеграцияси” Евросиё иқтисодий форумининг пленар йиғинига қатнашади», — деб билдирди матбуот хизмати.
Президент администрацияси 25 майда Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг раҳбарлари евросиё минтафасидаги интеграция масалаларини муҳокама қилиб, иттифоқни янада ривожлантириш бўйича фикр алмашишлари қўшимча қилинди.
Бу Садир Жапаровнинг сўнгги ойда Россияга қилган иккинчи сафари. 7 майда Садир Жапаров Путиннинг таклифи билан 9 майда парадга қатнашиш учун Москвага борган. У давлат думасининг бошчиси Вячеслав Володин билан учрашиб, Ржев шаҳрида *Улуғ ватан урушида Ржев-Вяземск учун бўлган жангда қурбон бўлган қирғиз аскарларинига бағишлаб қўйилган мемориални очган, ҳамда Россия президенти Владимир Путин билан учрашган.
*Улуғ Ватан уруши – бу атама совет ва рус тарихий манбаларида ҳамда айрим постсовет республикаларида Иккинчи Жаҳон урушининг 1941 йилнинг 22 июнидан 1945 йилнинг 9 майигача бўлган даврни англатади. Миллатчи Германиянинг аскарлари Польшага ҳужум қилганда ҳамкори СССРга ҳужум қилган кундан бошланади.
Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрда немис қўшинлари Полшага бостириб кириши билан бошланди. Сентябрь ойининг ўрталарида, СССР Германиянинг иттифоқчиси бўлган даврда, Полша ҳудудига бостириб кирган. Бир ой ичида Полша ҳудуди Германия ва СССР ўртасида иккига бўлинган. Полшага қилинган ҳужумга жавобан Франция ва Буюк Британия Германияга уруш эълон қилган. Бу олти йил давом этган инсоният тарихидаги энг қонли уруш бошланишига йўл очган.
1945 йили Марказий Европа вақти билан 8 май куни кечқурун (Москва вақти билан 9 май) Германия қуролли кучларининг капитуляция тўғрисида акти имзоланди. Бу ҳаракат немис аскарларини ўқ узишни тўхтатишга ва қуролларини ташлашга мажбур қилган. Россия ва айрим постсовет мамлакатларида, жумладан Қирғизистонда 9 май Ғалаба куни сифатида нишонланиб келади.
Иккинчи жаҳон уруши 1945 йил 2 сентябрда тугаган.