«Ўзгариш кўрмаяпмиз». Балбак Тулобаев Акилбек Жапаров ишини танқид қилди

97

Жогорку Кенешда Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровнинг истеъфоси ҳақидаги масала қайта кўтарилди. Бу сафар масалани Балбак Тулобаев 22 майда парламентнинг аграр сиёсат бўйича қўмитанинг йиғинида кўтарди. Тулобаевнинг айтишича, парламент кузда Вазирлар Маҳкамасининг бажарган ишини кўриб чиқади ва ҳозирда у Акилбек Жапаровнинг ислоҳотларига қандай баҳо берилишини ўйлана бошлаган чоғи.

«Қандай баҳо берсак бўлади, қишлоқ хўжалигидаги Акилбек Усенбековичнинг ислоҳотларига, асосан ислоҳотларига. Бирор олдинга ҳаракат кўрмадик, икки йил бўлди. Шунинг учун мана кузда кўрамиз, икки йилдан бери ваъдаларининг ҳаммаси бор, интернет деган ёзиб қўяркан, гугл дегани бор, барча айтган нарсаларни қараб, эшитиб турибмиз. Ишласа ишлаб, тартибга келса келсин, ишламаса унда йиғиштиринглар-да [ишиларни], [халқни] қийнамай», — деди депутат.

Сўнгги бир ойда Вазирлар Маҳкамаси ва унинг раиси Акилбек Жапаровнинг иши парламентда икки марта танқид қилинмоқда. Бунгача Вазирлар Маҳкамасининг ишини мухолифатчи депутат Адахан Мадумаров танқид қилиб, уни истеъфога чиқаришни таклиф қилган.

Мадумаровни Конституциянинг пенсия ва ёрдам пулларни яшаш минимумидан паст бўлмаслиги керак деган моддаларининг бири бажарилмаётгани норози қилган. Бироқ Конституциявий суд буни «давлатнинг тўғридан-тўғри вазифаси қатори тушуниб бўлмайди» деган хулоса чиқарган. Кейинчалик Жогорку Кенеш Мадумаровнинг вазирлар маҳкамасини истеъфога чиқариш таклифини инкор қилган.