ҚДТУ ва Фанлар академиясидан уларда Акаевнинг лекцияси режалаштирилмаганини билдиришди

109

Исхак Раззаков номидаги қирғиз техника университети билан Фанлар академияси, уларда қочқин президент Аскар Акаевнинг маърузаси режалаштирилмаганини билдирди. Бу билдирув 22 майда маълум қилинди.

Политехника университетининг матбуот хизматидан «Клооп»га ижтимоий тармоқларда тарқалаётган талабанинг мурожаати ҳам раҳбариятга келмаганини таъкидлашди.

Қочқин президент олийгоҳларда маъруза ўқишини тарафдори Бекболот Талгарбеков 20 майда билдирган. У Акаев аёли Майрам Акаева билан 18 майда Қирғизистонга келиб, Қозоғистонга ҳам бориб келганини айтган.

Акаевнинг маъруза ўқиши бўйича маълумот тарқалгандан кейин политехнинг талабасини унга норози бўлиб ёзган мурожаати чиққан.

«Мен ва бизнинг авлод учун Аскар Акаев коррупция, талончилик, сотқинлик рамзи. Бизнинг талабалар бунга тўлиқ қўшилишига ишонаман. Бугунги кунда ўзи келажагини ўғирлаган ёш авлод учун маъруза ўқиш ҳақидаги билдирувини масхарабозлиқ қатори сифатлайман», — деб ёзилган мурожаатда.

Аскар Акаев ва унинг ўлкага қайтиши

Аскар Акаев — Қирғизистоннинг биринчи қочқин президенти. У давлатни 15 йилдан ортиқ бошқарган.

Революцияга халқаро кузатувчилар томонидан, адолатли эмас, деб топилган парламент сайлови сабаб бўлган. Шунингдек, Акаев қариндошларини юқори лавозимарга қўйган деб ҳам айтилади.

Садир Жапаров ҳукуматга келганда, 16 йилдан кейин Акаев Қирғизистонга учиб келган. 2021 йили августда у «Кумтор» иши бўйича сўроқ қилинган. Акаевнинг келиши жамиятда резонанс яратган. Айрим сиёсатчилар у ўлкани бошқарган 15 йил ичида қилган жиноятларини унутмасликка чақиришган.

У давлатга 2021 йилнинг декабрида келган. Келган куннинг эратсига ундан МХДҚ «Кумтор» иши бўйича сўроқ қилган. 20 декабрда Акаевнинг сафдоши Талгарбеков ОАВларга Акаевдан барча айблар олинганини, Қирғизистонда эркин юра олишини айтган.

21 декабрда МХДҚ Акаевнинг иши бўйича жиноий текширув ишлари давом этаётганини, айблар олинмаганини билдирган.

Бироқ 2023 йилнинг январида бош прокуратуранинг матбуот хизмати «Клооп»га Акаевнинг жиноят иши қисқартирилганини билдирган. Акаев олтин конини ишга туширишда ҳукуматидан ва лавозимидан фойдаланган, 1992 йили канадалик «Камеко» компанияси билан келишув тузишда ва 2003 йили «Кумтор» лойиҳаини реструктуризация қилишда бефарқ муносабатда бўлганликда айбланган.