Қирғизистон ва Хитой ўртасида Бедел довони орқали янги йўл қурилиб, ўтказиш пункти ўрнатилади. Бу ҳақда 20 майда ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев президентнинг Хитойга бўлган давлат сафари ҳақидаги маълумотида билдирди.
Унинг айтишича, Қирғизистон билан Хитой савдо-иқтисодий муносабатни ривожлантириш мақсадида «Торугарт» ва «Эркечтам» бекатининг ўтказиш имкониятини оширишни режалаштирди. Вазир чегарада жуда ҳам кўп юк ташувчи машина навбатда тургани сабаб бундан Хитой ҳам манфаатдорлигини билдирди.
«Назорат ўтказиш бекатини кенгайтириш учун келажакда Бедел довонига пост очишга келишдик. Назорат ўтказиш бекатини ва Хитойдан Қирғизистонгача бўлган йўлни биргаликда қурамиз. Бу икки давлатнинг транспорт логистикасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш имкони», — деди у.
Бедел довонига йўл қурилса, Иссиқкўл вилояти билан Шинжон-Уйғур автоном туманини боғлайди. Довон Какшаал тоғ ён бағрида жойлашган. Ҳозир довонни Иссиқкўлнинг жанубий соҳилидаги Барскоон қишлоғи билан боғловчи йўл бор.