Қирғизистон жиноий ишга алоқадор бўлган Хитой компаниясидан 1000 автобус сотиб олади

107

Бу йил Қирғизистон Хитойдан газ билан юрувчи 1000 автобус сотиб олади. Автобусларни ишлаб чиқарувчи — хитойнинг Zhongtong bus Holding Co LTD заводи. Ишхона олдин «Атайлаб фойдасиз шартнома тузиш» моддаси бўйича қўзғалган жиноят ишига алоқаси бор.

Сурат: Президентнинг матубот хизмати
Сурат: Президентнинг матубот хизмати

20 майда президент Садир Жапаровнинг Хитойга бўлган сафарида Цзинань шаҳридаги Zhongtong bus Holding Co LTD заводига бориб, бу ердаги ишлар билан танишди. Бу ерда Қирғизистон учун 1000 автобус чиқарилди.

«Бунгача мазкур заводдан Бишкек шаҳри учун газ моторли 120 автобус сотиб олинган. Улар пойтахт йўлларида муваффақиятли синовдан ўтгани учун бюджет маблағи эвазига шу русумдаги автобуснинг яна 1000 қўшимча партиясини сотиб олиш ва Бишкекка етказиш қарори қабул қилинган эди», — деб билдиришди президентнинг матбуот хизматидан.

Маълумотга кўра, сотиб олинган автобусларнинг 500таси бу йил, қолгани келаси йил олиб келинади. Бироқ президентнинг матбуот хизмати уларни сотиб олишга қанча маблағ сарфлангани маълум қилинмаган.

Хитойлик компания билан тузилган фойдасиз шартнома

Ўтган йили прокуратура «Бишкек автотранспорт муниципал ишхонасини» йўловчи ташувчи автобусларни сотиб олишда ноқонуний шартнома тузилганини аниқлаган.

Унда ишхона 2022 йилнинг 15 августида Zhongtong bus Holding Co LTD компаниясидан 120 дона автобус олиб келиш бўйича «ноқонуний шартнома тузгани» маълум бўлган. Шартномада автобуслар деярлик 155 млн сомга ортиқча баҳоланган.

Текширув натижасида «Лавозим ваколатларидан фойдаланиш» ва «Атайлаб фойдасиз шартнома тузиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалган

Муаллиф: Айжамал Бексултанова