«ОАВ тўғрисида»ги янги қонунда бир жинслилар никоҳини тарғиб қилишни тақиқлаш таклиф қилинади

164

Президент маъмурияти цензурани жорий этиш ҳаракати учун ҳуқуқшунослар ва оммавий ахборот воситалари ҳамжамиятининг бир неча бор танқидига учраган «ОАВ тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг навбатдаги вариантини таклиф қилди.

Қонун лойиҳасининг янги вариянтида, ОАВ ҳамда веб-сайтлар «порнография, халқни саломатлиги ва одоб-аҳлоқига зарар етказувчи бир жинслилар никоҳига, зўравонлик ва шафқатсизлик асосидаги материалларни тарқатиш» билан шуғулланмаслиги керак, деган нормани киритиш таклиф қилинмоқда.

Бундай тақиқ «Ўз фикрини эркин айтишни, сўз эркинлиги ва матбуотни, ахборот олиш ва тарқатишни суиитеъмол қилишга йўл бермаслик» моддасида келтирилган.

Шу билан бирга, бу расмийларнинг ахборотга цензурани жорий этиш бўйича биринчи уриниши эмас.

Мартда парламент депутати Жамила Исаева айрим қонунларга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилган, ўзгартиришлар «болаларга зарар етказувчи маълумот тарқатган» шахсларни жаримага тортиш имконини беради.

Исаева беҳаё сўзларни ўз ичига олган маълумотлардан ташқари, оилавий қадриятларга путур этказадиган, ноанъанавий жинсий ҳаётни тарғиб қилувчи ва ота-оналарга ёки бошқа оила аъзоларига ҳурматсизликни тарғиб қилувчи маълумотларни тарқатганлик учун ҳам айблашни таклиф қилган.

Исаева таклиф қилаётган ўзгартиришлардан бири ОАВ тўғрисидаги қонунга тегишли. У мазкур қонунга болаларнинг соғлиғи, жисмоний, интеллектуал, ақлий, маънавий ва ахлоқий ривожланишига зарар етказувчи ахборотни тарқатишни тақиқловчи қисмни қўшишни таклиф қилмоқда.