Садир Жапаров давлат бошқаруви соҳасида рақамли трансформацияни такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади

211

Президент Садир Жапаров «Давлат бошқаруви соҳасида рақамли трансформацияни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда президент маъмурияти сайтида хабар берилди.

«Қирғизистонда рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш, шунингдек барча тармоқларга ҳамда соҳаларга, биринчи навбатда давлат бошқарувига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича коплекс чоралар олиб борилмоқда», — деб айтилади сайтда. 

Матбуот хизматининг маълумотига кўра, фармон рақамли трансформацияни бундан кейинги ривожлантириш учун қабул қилинди. 

 Масалан, фармонга кўра: 

  • Бош прокуратура бир ой муддатда «Хавфсиз шаҳар» автоматлаштирилган ахборот тизимини Рақамли ривожланиш вазирлигига ўтказиб беради; 
  • Рақамли трансформация вазирлиги «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини техник қўллаб-қувватлаш функциясини «Инфоком» давлат корхонасига ўтказади;
  • 2023-йилнинг 1-июнидан бошлаб вазирликлар ёки бошқа давлат идоралари раҳбарларининг амалдаги ўринбосарларидан бирига рақамли ривожланиш масалалари бўйича раҳбар ўринбосари ваколатлари берилади;
  • Рақамли трансформация вазирлиги «Инфоком», «Инфотизим» давлат корхоналари, «АгроСмарт» рақамлаштириш ва маркетинг маркази, «Ягона дарча» маркази, «Тундук», «Солиқ сервис», «Кадастр» давлат муассасалари, «Электрон соғлиқни сақлаш маркази» «Адилет сот» муассасаларининг,  рақамли ривожланиш соҳасидаги «Рақамли технологиялар маркази» муниципал ишхонасининг ишини координация қилади.