МХДҚ: «Эркечтам» назорат-ўтказиш пункитидаги коррупцион схема тўхтатилди

112
«Эркечтам» назорат ўтказиш бекати. Сурат: Интернетдан олинди

Ўш вилоятидаги «Эркечтам» назорат ўтказиш пунктида юкларни тўсқинликсиз ва навбатсиз ўтказиш бўйича коррупция схемаси аниқланиб, тўхтатилди. Бу ҳақда 16 майда МХДҚдан билдиришди.

Маълумотга кўра, масъулияти чекланган икки ишхона чегара хизматининг масъуллари билан тил бириктириб, оғир юк ташувчи машиналарнинг ҳайдовчиларидан тизимли равишда ноқонуний пул йиғиш билан шуғулланишган.

Мазкур икки ишхона автотранспорт воситаларининг ҳар бир ҳайдовчисидан навбатда туриш учун 1000 сом миқдоридаги пулни мажбурлаб ундирган.

Унга кўра, ҳайдовчиларга «Эркечтам» назорат ўтказиш бекати орқали юк ташиш ишларини олиб боришга рухсат берилган. Шунингдек, контейнерларни ва воситаларни қайта юклаш учун кранлардан фойдаланиш 100 АҚШ долларини ташкил қилган.

Махсус хизматдан коррупция схемасини тўхтатиш бўйича ҳаракатлар юк ташишни кўпайтиришга ва унинг нархини пасайтиришга, юқорида айтилган субъектлар томонидан тузилган ноқонуний шартларни бартараф қилишга имкон беришини билдиришди.

Бундан ташқари, солиқ текширувлари натижасида давлатга 14 млн сом зарар тўланди. Ҳозирда чегара ходимларига нисбатан тергов ишлари давом этмоқда.

7 апрелда Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳридаги ўтказиш бекатида коррупция схема уюштиришда гумонланиб Транспорт вазирлигининг 13 ходими қўлга олинган.

Гумондорлар юк ташувчи машина ҳайдовчиларини бекатдан тўсқинликсиз ва юкнинг оғирлиги белгиланган миқдордан ортиқлигини яшириш учун пул талаб қилишган.