Ўшда бир йил аввал қурилган фавворанинг кафеллари аҳолининг устига қулаб тушди

150

Ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳрининг Манас-Ата кичик туманидаги бир йил олдин қурилган истироҳат боғидаги фавворанинг кафеллари турғунларнинг устига тушган видео тарқади. Видео шу йилнинг 5 майида олинган эди.

16 майда Ўш шаҳар мэриясидан «Клооп»га турғунларнинг аҳволи яхши эканини билдиришди.

Нима бўлди?

Ижтимоий тармоқларда Ўш шаҳрининг Манас-Ата кичик туманидаги истироҳат боғида фавворанинг кафеллари турғунларнинг устига тушган видео тарқалди.

2 майда олинган видеода фавворанинг кафеллари ёнидаги ўтиргичда ўтирган икки қизнинг ўртасига тушиб, курси синиб кетганини кўриш мумкин.

Шаҳар ҳукумати қандай фикрда?

Воқеа ҳақида Ўш шаҳар мэриясининг матбуот котиби Жумамидин Сулайманов 16 майда «Клооп»га изоҳ бериб, яшовчилар жароҳатланмаганини маълум қилди.

«Манас-Ата муниципал ҳудудий бошқармасидан икки қиз ўтирганда фавворанинг кафеллари ўртасига тушганини айтишди. Бирининг оёғига, иккинчисининг елкасига тегибди. Уларни тиббий кўрикдан ўтказиб, уйларига юборишган. Оллоҳ сақлаб устига тушмабди», — деб билдирди Сулайманов.

Ўш шаҳар мэриясининг капитал қурилиш бошқармасидан «Клооп»га бу фавворанинг қурилишини «Амантур Строй Сервис» компанияси олиб борганини айтишди.

Шунингдек, бошқарманинг маълумотига кўра, бугунги кунда жавобгар компания томонидан фавворани таъмирлаш ишлари бажарилган.

Ўш шаҳридаги Салиева кўчаси ва у ердаги истиоҳат боғи таъмирланиб, 2022 йили 30 апрелда фойдаланишга топширилган.

Ўш шаҳрининг Уркуя Салиева кўчасидаги боғнинг очилиши, 2022 йил 30 апрель. Сурат: Ўш шаҳар мэрияси

Истироҳат боғининг очилиш маросимига ўша вақтдаги мэр Алмаз Мамбетов бошчилигидаги мэриянинг ходимлари, шаҳар кенгашининг раиси Салман Назилбеков ва маҳаллий яшовчилар қатнашишган.