Боткен вилоятининг Тўрт-гул сув омборида қайиқда сайр қилиб юрган икки ўсмирнинг бири жасади топилди. Иккинчи болани қидирув ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда 15 майда ФВВдан билдиришди.
Маълумотга кўра, воқеа шу йилнинг 14 майида содир бўлган. ФВВнинг 10 ходими томонидан соат 20:50дан тунги соат 00:00гача қидирув ишлари олиб борилган.
15 май куни соат 08:35да 14 ёшдаги ўсмирнинг жасади топилди. 17 ёшли иккинчи ўсмирни қидирув ишлари давом этмоқда.