Новкенда қўриқчи бўлиб ишлаган 24 ёшли милиция ўзини отиб вафот этди

150

5 майда Жалолобод вилояти Новкен тумани қўриқлаш бўлимининг 24 ёшдаги милиционери инкассация машинасида ўзини отиб вафот этди. Бу маълумотни «Клооп»га ИИВ Қўриқлаш хизмати тасдиқлади.

Маълумотга кўра, воқеа соат 11:00 атрофида инкассация юргизиш учун келгандан содир бўлган. Қўриқчи инкассация машинасида «Калашников» автомати билан ўзига ўқ отган ва вафот этган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан расмий тергов бошланди ва воқеа тафсилотлари аниқланмоқда.