МХДҚ: Ўш шаҳрида ноқонуний ишлаётган казино аниқланиб, 900 минг сомдан ортиқ пул олинди

119

Ўш шаҳрида ноқонуний ишлаган яширин казино аниқланиб, фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда 12 майда «Клооп»га миллий хавфсизлик давлат қўмитаси билдирди.

Маълумотга кўра, шу йилнинг 27 апрелида ўтказилган тинтувда қимор ўйнатувчи жойнинг 327 минг сом пули ва 16 персонал компьютер топилган.

Шунингдек, муассасанинг етакчисидан 597 минг сом, 4800 АҚШ доллари, 4000 рубль ва компьютернинг 4 процессори олинди.

Хавфсизлик хизматидан ҳозирда ноқонуний ишлаётган қимор ўйнатувчи жойларни аниқлаш ва ёпиш ишлари давом этаётганини таъкидлашди.

Президент Садир Жапаров 2022 йилнинг 30 июнида Қирғизистонда казино фаолиятига рухсат берган қонун имзолаган. Бунгача парламентда қонунни қабул қилиш можаролар билан ўтиб, ўлканинг бир қанча шаҳарларида қиморхона очишга қарши митинг ўтган.

Казино фаолиятига рухсат берилгандан бери биринчи марта казино очишга лицензия шу йилнинг 2 майида берилган.

Муалллиф: Бекмирза Урустамов