МХДҚ «Куба буба» фейсбук аккаунтининг эгаси Кубаничбек Асановни миллатлараро низо қўзғатишда гумон қилиб қўлга олди. Маълумотни махсус хизматдан «Клооп»га тасдиқлашди.
Билдирувда қўлга олинган фуқаро Жогорку Кенешнинг депутати Адахан Мадумаровнинг фаол тарафдори экани айтилади.
«Асанов кўпдан бери ижтимоий тармоқларда “Куба буба” аккаунтлари орқали фуқароларни зўравонликка ва ноқонуний ҳаракатларга ундаган материалларни тарқатиш билан шуғуллангани аниқланган. Суд-лингвистик экспертизанинг хулосасига кўра, Асановнинг билдирувларида миллатлараро низо, шунингдек миллатига нисбатан низо муносабатларининг белгилари бор», — деб ёзилади МХДҚнинг маълумотида.
Унга «Ирқий, этнос, миллий, диний ёки ҳудудлараро низони қўзғатиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғалган. Ҳозирда у вақтинча сақлаш жойида.