Украинанинг ТИВ Марказий Осиё давлатлари президентларининг 9 майда *Улуғ ватан урушининг Ғалаба кунига бағишланган Москвадаги парадга қатнашганини айблаган билдирувни эълон қилди.
Парадга Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистоннинг ва Беларуснинг президентлари ҳамда Арманистоннинг бош вазири қатнашган.
Украинанинг ТИВ парадга бошчилик қилган Россиянинг президенти Владимир Путин рус армияси 2022 йилнинг февралида Украинага ҳужум қилгани учун ҳарбий жиноятлари учун халқаро қидирувда эканини ёдга солди.
«Чет ўлка лидерларининг Европада иккинчи жаҳон урушидан бери бўлмаган катта масштабда уруш бошлагани учун фахрланиб юрган ҳарбий жиноятчининг қаторида жамоат тадбирига қатнашишини Украинага нисбатан ахлоқсиз ва дўстликка тўғри келмаган, ўзининг эркинлиги ва омон қолиши учун курашаётган украин халқини менсимаслик қатори қараймиз», — дейилади билдирувда.
Вазирликдан Марказий Осиё ва Кавказ халқи 78 йил олдин нацизмни енгиш учун катта ҳисса қўшганини ҳам қўшимча қилишди.
«Улар ҳозир нацизмни енгганларнинг қаҳрамонлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ Кремлнинг қалбаки ҳаракатларига қатнашиб қолган ҳолатга муносиб эмас», — деб билдиришди ТИВдан.
Россия Украинага кенг кўламли ҳужумини 2022 йилнинг 24 февралида бошлаган. АҚШ ва Евросоюз ҳужумни айблаб, Россияга қарши қатъий иқтисодий санкцияларни киритган.
2023 йилнинг мартида Гаагадаги халқаро суди рус армияси Украинага ҳужум қилгандан кейин қилган ҳарбий жиноятлари учун Путинни қамоққа олиш ордерини чиқарган.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари, унинг ичида Қирғизистон ҳам Россия билан иқтисодий ва дўстлик алоқаларини қўллашни давом эттирмоқда.
Бу орада ғарб давлатлари ва Европа иттифоқидаги Қирғизистон ҳукуматига Россияга қарши киритилган санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бермаслиги кераклигини айтиб огоҳлантирган.
Ордер ва ғарб давлатларининг огоҳлантиришга қарамай қирғиз президенти Садир Жапаров Путинни Бишкекка расмий сафар билан келишга таклиф қилди.
*Улуғ ватан уруши — бу термин билан совет ва рус тарихи манбаларида ва айрим постсовет республикаларда иккинчи жаҳон урушини 1941 йилнинг 22 июнидан 1945 йилнинг 9 майигача бўлган оралиқ аталади. Германиянинг аскарлари Польшага ҳужум қилгандаги ҳамкори СССРга ҳужум қилган кундан бошланади.
Иккинчи жаҳон уруши 1939 йили 1 сентябрда немис аскарларини Польшага ҳужуми билан бошланган. Сентябрнинг ярмида СССР, Германиянинг ҳамкори бўлиб турган вақтда Польша ҳудудига бостириб кирган. Бир ой ичида Польша ҳудуди Германия билан СССР ўртасида иккига бўлинган. Польшага қилинган ҳужумга жавобан Франция билан Буюк Британия Германияга уруш очган. Бу олти йил давом этган, инсоният тарихидаги энг кўп қон тўкилган урушнинг бошланишига йўл берган.
1945 йили Марказий Европа вақти билан 8 май куни кечда (Москва вақти бўйича 9 майда) Германия қуролли кучларининг капитуляцияси ҳақидаги акт имзоланган. Бу акт немис аскарларини ўқ отишларни тўхтатиб, қуролларини ташлашга мажбур қилган. Россияда ва айрим постсовет давлатларда, жумладан Қирғизистонда 9 май Ғалаба куни сифатида нишонланади.
Иккинчи жаҳон уруши 1945 йилнинг 2 сентябрида тугаган.