Қирғизистон ва Россия ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлайди

153

Қирғизистон билан Россия «ҳарбий ва ҳарбий техника», жумладан Қирғизистон ҳудудидаги биргаликдаги Россиянинг ҳарбий базаси доирасида «ҳамкорликни кенгайтириш» иши давом эттирилишини билдиришди. Бу ҳақда икки давлатнинг президентлари Садир Жапаров билан Владимир Путиннинг учрашуви натижаси бўйича биргаликдаги баёнотда айтилди.

«Қирғизистон суверенитетини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, халқаро террористик ташкилотларнинг эҳтимолий қуролли ҳужум актларига қарши туриш кераклигини таъкидлаш билан бирга давлат раҳбарлари Қирғизистон қуролли кучларини мустаҳкамлаш ва унинг ҳудудидаги рус ҳарбий объектларни ривожлантириш муҳимлигига эътибор қаратишади», — дейилади билдирувда.

Қирғизистонда Россиянинг ҳарбий  базага бирлаштирилган бир неча ҳарбий объекти бор. Уларнинг энг таниқлиси — Чуй вилоятининг Қант шаҳрида жойлашган авиация бахаси. «Азаттиқ» 2022 йилнинг сентябрида ўз манбаларига таяниб, бу базани Россия ўтган йилнинг февралида Украинада очган урушга ҳарбийларни юбориш учун фойдаланганини ёзган.

Нашрнинг маълумотига кўра, урушга Қант авиабазасида хизмат қилаётган Тива Республикасининг (Россия таркибига киради) ўнлаган аскарлари юборилган. Маҳаллий яшовчилар Тивадан ҳарбий хизматга чақирилганларнинг сони 300-500га етиши мумкин деб тахмин қилишган.

Кантдаги авиабазадан ташқари, Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида Россиянинг қайиқларга қарши қуролларни синовчи базаси, Чуй вилоятининг Чалдибар қишлоғида алоқа маркази, Жалолободнинг Майлуу-Суувида сейсмик хизматнинг лабораторияси бор.

Шу йилнинг апрелида Россия кутилмаганда ўзининг Қирғизистон ва Тожикистондаги ҳарбий базаларининг жанговар тайёргарлигини оширишга қарор қилган. Россиянинг мудофа вазири Сергей Шойгу бу қарорни «АҚШ ва унинг ҳамкорлари терроризмга қарши курашда ёрдамни баҳона қилиб, Марказий Осиёда ҳарбий таъсирини қайта тиклашга ҳаракат қилмоқда» деган. Шойгунинг фикрича, бу «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) ҳудудидаги барқарорликка таъсир қилиши мумкин».

ШҲТга Қирғизистон ҳам, Тожикистон ҳам аъзо — Марказий Осиёдаги бу икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2022 йилнинг сентябрида чегарага яқин ҳудудларда катта масштабли ҳарбий тўқнашув бўлгани учун анча сустлашган.