Садир Жапаров: Бизда рус тили бўлган ҳамда доимо бўлаверади

145

Президент Садир Жапаров 7 майда Россия давлат думасининг раиси Вячеслав Володин билан учрашиб, «қадимий тарихни ҳимоя қилиш» масаласини муҳокама қилишди. Бу ҳақда давлат думанинг матбуот хизматидан билдиришди.

Володин мазкур масаланинг муҳокамасида ҳозирда «бутун тарихга осилиш бўлмоқда» ва Жапаровнинг 9 май олдидан Ржев мемориалига бориш қарори «бу [тарих] ишончли қўлда» эканини англатиб турибди деди.

Жапаров Володиннинг фикрини қўллаб, Қирғизистондаги рус тилини ҳимоя қилиш сиёсатини давом эттириш муҳим эканини қўшимча қилди.

«Мен президент ва инсон ҳуқуқини ҳамда эркинлигини кафолати сифатида бу масалада турли манипуляцияларга қатъий қаршиман. Бизда рус тили бўлган ва доим бўлади. Бу Конституцияда тасдиқланган», — деди президент.

Жапаров билан Володиннинг учрашуви ҳақида пресс-релиз қирғиз президентининг сайтида ҳам бор, аммо унда Жапаровнинг рус тили ҳақидаги сўзлари йўқ.

Садир Жапаров бунгача ҳам Қирғизистонда рус тилини қўллаган сўзларни айтган.

Шу йилнинг март ойида у рус тили масаласида «сиёсий манипуляция ҳаракатларига қатъий қарши» эканини билдирган. Бу ҳақда у Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук билан учрашувда айтган, бу ерда Жапаровга Россия Қирғизистонда қурадиган мактабларнинг лойиҳаси кўрсатилган эди.

Шунингдек, у Россия томонга Қирғизистонда «рус тилини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» миннатдорчилик билдирган.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг январида Жапаров ўлкада рус тилининг мақоми «расмий бўйича» қолади, деб ваъда берган.