Манасчи Рисбай Исаков Ўзбекистонда халқаро танловда биринчи ўринни эгаллади

97

Манасчи Рисбай Исаков Ўзбекистоннинг Гулистон шаҳрида ўтган халқаро «Бахшилар танлови»да биринчи ўринни олди. Бу ҳақда 9 майда Маданият вазирлиги билдирди.

Маълумотга кўра, ғолибларни тақдирлаш маросими 9 майда бўлиб ўтди.

Бундан ташқари  Қирғиз миллий «Манас» театрининг директори Азиз Биймирза ўғли ва бахши Акматбек Султан ўғли махсус сертификатлар билан тақдирланди.

Халқаро «Бахшилар танлови» 6 майдан 8 майгача Ўзбекистоннинг Гулистон шаҳрида ўтказилди. Бу йил учинчи марта ўтаётган маданий тадбирга 30дан ортиқ давлатнинг бастакор, хонанда ва бахшилари қатнашди.

Исаковнинг «Манас» айтиш бўйича рекорди

2022 йилнинг сентябрида манасчи Рисбай Исаков Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтган Манас айтиш ҳафталигида тинмай овоз чиқариб ўқиш йўналишида 124 соат манас айтиб, Гиннесснинг рекордлар китобига кирган.

Исаковнинг Бурсада «Манас» айтган видеосини манасчи Доолот Сидиков Фейсбук саҳифасига жойлаб, уни «Манас отани мана шундай бутун дунёга масхара қилиб бўлмайди!» деб танқид қилган.

Видеода Исаков «Манас» айтишнинг иккинчи куни чарчаганини, атрофида бўлаётган воқеани куйга солиб айтганини кўриш мумкин. Бу кўриниш жамоатчиликда ҳам қизғин муҳокама қилиниб, интернет фойдаланувчилари Исаковни «Манаснинг обрўсини туширди» дейишган.

Айримлари «Манас айтиш эмас, ухламасдан шунчаки ўтириш ҳам осон эмас» деб видеони эълон қилганлардан норози бўлишган.

Гиннесс рекордлар китобига кириш учун узоқ вақт «Манас» айтиш ҳаракати бунгача ҳам икки марта бўлган. Манасчи Доолот Сидиков 2020 йили 13 ноябрда Бишкекдаги Ала-Тоо майдонида 14:27:51 соат Манас айтиб, рекорд қўйган.

2021 йили 31-августда Сидиков Москва шаҳридаги Қирғизистоннинг элчилиги биносида «олти кун, беш тун» «Манас» айтиб, узоқлиги 111 соат давом этган. Бу тадбир Доолот Сидиковни Гиннесс рекордлар китобига рўйхатга олиш мақсадида ташкил қилинган.

«Манас» — қирғизларнинг энг катта эпоси. У ЮНЕСКОнинг инсониятнинг маданий мерослари рўйхатига ва «дунёнинг энг катта эпоси» сифатида Гиннес китобига кирган.

Муҳаррир: Бакай Алмаз

Муаллиф: Бекмирза Урустамов