«Киял» давлат ишхонасидаги коррупция бўйича олти киши қўлга олинди

111

Президент аппаратига қарашли «Киял халқ ҳунармандчилик миллий бирлашмаси» ишхонада ишлаб чиқариш жойларини ноқонуний ижарага бериш ва сотиш бўйича доимий коррупция схемаси аниқланди. Бу ҳақда 10 майда МХДҚдан билдиришди.

Маълумотга кўра, ишхонанинг масъул ходимлари бойлик орттириш мақсадида бозордаги тадбиркор ва савдогарлардан кўпдан бери ноқонуний пул олиб юргани маълум бўлди.

«Тинтув олиб борилиб, ноқонуний ижарага бериш учун пул йиғиш бўйича далиллар топилди. “Киял”даги тижорий-ишлаб чиқариш жойларини 12 минг АҚШ долларига расмий рўйхатсиз, ноқонуний сотиш фактлари аниқланди», — деб билдиришди махсус хизматдан.

Аммо ишхонадаги савдо жойларида ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш фактлари аниқланди. МХДҚдан бу нарса моддий зараргина эмас, аҳоли орасида йўқотишларга ҳам олиши мумкинлигини таъкидлашди.

«Киял»даги қонун бузарликларга алоқаси бор деб айтилган ишхонанинг директори, бозордаги уч назоратчи ва яна икки киши қўлга олинди. Бу бўйича давлат идоралари томондан комиссия тузилиб, давлатга келтирилган зарарнинг миқдори аниқланмоқда.

Апрелнинг ярмида солиқ хизматида коррупция схемаси аниқланиб, 10 солиқ инспектори ва хусусий корхонанинг етакчилари қўлга олинган. Кейин эса гумондорлар давлатга келтирилган 100 миллион сом зарарни тўлашган.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева