Парламент Халқ Қурултойи ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

122

Жогорку Кенеш «Халқ қурилтойи ҳақидаги» қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ишчи гуруҳнинг етакчиси, депутат Жанар Акаевнинг айтишича, қонун лойиҳасининг моддалари 22дан 15га қисқартирилди.

«Бу бизнинг ташаббус эмас, вазирлар маҳкамасиники. Сизлар айтган таклифлар инобатга олинди. Лойиҳада қишлоқ, шаҳар, туманларда йиғин ўтказиб, ҳокимларга ишончсизлик кўрсатамиз, бюджетини қараймиз деган ваколатлар бўлмайди. Шу сабаб 15 моддани қолдирдик», — деди Жанар Акаев.

Депутат Тазабек Икрамов халқ қурилтойини бир йилда бир марта ўтказишни таклиф қилди.

«Парламент ўзи қурилтой. Ҳар бир тумандан сайланиб келган депутатлар шу ерда ўтиришади. Кейин 5-6 кишини бирлаштириб қурилтой деб келиб шовқин кўтаришни кераги йўқ. Йилига бир марта учрашиб, шу ерда муаммоларни айтишни таклиф қиламан. Давлатимиз кризисда турганда уларни йиғиб, автобус билан ташиб, чой бериши керак бўлади», — деди Икрамов.

Бундан ташқари, президентнинг маслаҳатчиси Чолпонбек Абикеевнинг айтишича, халқ қурилтойининг таркибини 700 делегат деб тасдиқлаш таклиф қилинмоқда.

Биринчи халқ қурилтойи 2022 йилнинг 25-26 ноябрида Бишкекда ўтган. Унга 1072 киши қатнашган.

«Халқ қурилтойи ҳақидаги» қонун лойиҳаси

Биринчи халқ қурилтойини президент Садир Жапаров махсус фармон асосида тўплаган, сабаби «Халқ қурилтойи ҳақидаги» қонун лойиҳасини парламентнинг тармоқлар қўмитаси рад этган эди.

Бироқ юристлар қурилтойни президент чақиришини ноқонуний деб топиб, конституциявий ноқонуний давлат раҳбари ўзининг ваколатларидан фойдаланаётганини таъкидлашган. Аммо президент администрацияси бари қонуний эканини айтиб ишонтиришмоқда.