«Куликов» қандолат уйи 9 майда сотувга чиққан тортлар бўйича танқидга жавоб берди

165

Қирғизистонликлар таниқли «Куликовский» қандолат уйининг 9 майга* тайёрланган мавзули тортларини танқид қилишди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари компания дўконларида олинган суратларни эълон қилишди. Унда танк ва граната тасвири туширилган тортлар бўлган. Ширинликларнинг бирида «Берлин томон» деб ёзилган.

Фуқаровий фаол Ондуруш Токтонасиров бу марканинг маҳсулотларини сотиб олманглар деган чақириқ ташлади.

«Сотувдаги урушнинг элементлари, фашизмнинг белгилари бўлган тортларни кўриб кўнглим қолди. Мана айримлар мақтаган Куликовнинг аҳволи. Қандолат маҳсулотлари орқали ҳам урушни пропоганда қилаётганини кечириб бўлмайди, бу ҳаддан ошиш, қолаверса сотқинлик бўлиб ҳам саналади. Бундай қитмирлик бўлмайди. Бу жиноят. Жавобгарликка тортилсин», — деб ёзди у.

Юрист Нурбек Токтакунов Facebook саҳифасига компаниянинг мобил иловасини ўчириб қўйганини ёзди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Эркина Убишева «бундай милитаризм ҳидланган ширинлик ишлаб чиқарувчиларга байкот эълон қилишга» чақирди.

Қирғизистонликлар негатив изоҳларни «Куликов»нинг Инстаграм саҳифасидаги постига ҳам қолдиришган. Компания уларга қуйидагича жавоб берди.

«Ҳайрли кун! Тортларнинг номланишига ва мавзусига боғлиқ бундай ҳолат юзага келгани бизни жуда афсуслантирди. Барча изоҳларни инобатга оламиз ва келажакда вазиятни бартараф қиламиз».

*Улуғ ватан уруши — бу термин билан совет ва рус тарихи манбаларида ва айрим постсовет республикаларда иккинчи жаҳон урушини 1941 йилнинг 22 июнидан 1945 йилнинг 9 майигача бўлган оралиқ аталади. Германиянинг аскарлари Польшага ҳужум қилгандаги ҳамкори СССРга ҳужум қилган кундан бошланади.

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йили 1 сентябрда немис аскарларини Польшага ҳужуми билан бошланган. Сентябрнинг ярмида СССР, Германиянинг ҳамкори бўлиб турган вақтда Польша ҳудудига бостириб кирган. Бир ой ичида Польша ҳудуди Германия билан СССР ўртасида иккига бўлинган. Польшага қилинган ҳужумга жавобан Франция билан Буюк Британия Германияга уруш очган. Бу олти йил давом этган, инсоният тарихидаги энг кўп қон тўкилган урушнинг бошланишига йўл берган.

1945 йили Марказий Европа вақти билан 8 май куни кечда (Москва вақти бўйича 9 майда) Германия қуролли кучларининг капитуляцияси ҳақидаги акт имзоланган. Бу акт немис аскарларини ўқ отишларни тўхтатиб, қуролларини ташлашга мажбур қилган. Россияда ва айрим постсовет давлатларда, жумладан Қирғизистонда 9 май Ғалаба куни сифатида нишонланади.

Иккинчи жаҳон уруши 1945 йилнинг 2 сентябрида тугаган.