Жапаров Россия билан иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим эканини билдирди

113

Президент Садир Жапаров Россия давлат Думасининг Федерал йиғини раиси Вячеслав Володин билан учрашди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Улар 7 майда Ржев шаҳрида Жапаровнинг Россияга қилган расмий сафари давомида учрашди. Жапаров билан Володин фикр алмашиб, Қирғизистон билан Россия ўртасидаги парламентлараро ўзаро ҳаракатнинг роли ҳақида сўзлашишди.

Володин Россия Қирғизистон билан барча тармоқни ўз ичига олган ҳар томонлама муносабатларни баҳолашини айтиб, икки давлат ўртасидаги дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, икки ўлканинг савдо-иқтисодий ҳамкорлигида ижобий динамика борлигини таъкидлади.

«Бугунги кунда икки ўлканинг парламентлари парламентлараро диалогнинг барча майдончаларида самарали ҳамкорлик қилмоқда. Садир Жапаров икки давлатнинг парламентлараро ҳамкорлигини потенциали катта эканини таъкидлаб, бу бўйича ишлар давом этади, деган ишончда», — дейилади президент администрациясининг маълумотида.

Жапаров Қирғизистон Россия билан савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга ва ривожлантиришга алоҳида аҳамият беришини таъкидлади. Президент икки давлатнинг евроосиё интеграциянинг асосида фаол ҳамкорлиги ривожланаётганини таъкидлади.

«Шу йил Россиянинг ЕОИИ органларидаги раҳбарлиги остида Қирғизистон рус томоннинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллашга тайёр. Томонлар сиёсий, савдо-инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа тармоқларда ўзаро ҳаракатни бунданда ривожлантиришга кўмаклашишга келишди», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Садир Жапаров 9 майда Москвада ўтувчи парадга қатнашишга борган бошқа давлатнинг ягона вакили.

Жапаровдан ташқари Россиянинг бошчиси Москвадаги парадга Тожикистон президенти Эмомали Рахмонни ҳам чақирди. Аммо рус нашрлари Рахмоннинг матбуот хизматига таяниб, тожик президенти ҳозирча Москвага келиш қарорини қабул қилмаганини билдиришган.

Қирғизистон президенти Москвага Россия президенти Владимир Путиннинг таклифи билан борди. Путинга нисбатан аввалроқ халқаро жиноят суди ҳарбий жиноятлар учун қамоққа олиш ордерини чиқарган.

Володин Қирғизистон билан Россия ўртасидаги парламентлараро муносабатни ривожлантириш кераклиги ҳақида бунгача ҳам айтган. 25 апрелда у Жогорку Кенеш спикери Нурланбек Шакиев билан учрашувда «Ғарбдан молияланган» чет эллик нодавлат ташкилотларга қарши қонунларни қабул қилишда Россиянинг тажрибаси Қирғизистон учун фойдали бўлиши мумкин деган.

Қирғизистон рус армияси 2022 йили февралда Украинага ҳужум қилиб, Путинни қамоққа олишга ордер чиқарилишига қарамай Россия билан аввалгидай тиғиз ҳамкорликни давом эттириб, доим дўстлик муомаласини мустаҳкамлаш зарурлигини айтиб келади.

КХШТ ва ЕОИИга аъзо Қирғизистон, британиялик The Economist журналининг маълумотига кўра, «Россиянинг дўстлари» рейтингида учинчи сафга чиққан.

Экспертлар Қирғизистон Россияга ғарб санкцияларини четлаб ўтишга ёрдам бермоқда, деб таҳмин қилмоқда. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маълумотига кўра, сўнгги йили Россияга қилган реэкспортдан Қирғизистон 36 млрд сом фойда кўрган.

Қирғизистоннинг реэкспортига Евроиттифоқ ҳам эътибор қаратган. Мартнинг охирида Бишкекка Евроиттифоқнинг санкциялар бўйича махсус вакили О’Салливан келган.

Матбуот анжуманида бу давлатларни Россия санкциялардан четлаб ўтишига плтаформа бўлмасликка чақирган. У ЕИ Қирғизистон ҳукумати билан ўлкада ҳақиқатдан ҳам Россияга қарши санкциялардан четлаб ўтиш бор ёки йўқлигини аниқлаб, муҳокама қилиб ва унга қарши қандай чора кўрилиши мумкинлигини қўшимча қилган.