Эмомали Рахмон Ғалаба парадида иштирок этиш учун Москвага учиб кетди

153

Тожикистон президенти Эмомали Рахмон 8 майда Россия президенти Владимир Путиннинг таклифи билан Москвага учиб кетди. Аввалроқ халқаро жиноят суди Путинга ҳарбий жиноятлар учун қамоққа олиш ордерини чиқарган.

Тожик президентининг матбуот хизмати маълумоти бўйича, Рахмон Улуғ ватан урушидаги ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тадбирга қатнашади.

Рахмон Россияга келиши ҳақида рус ОАВ бир неча кун олдин ёзган. Аммо Тожикистоннинг давлат раҳбарининг администрацияси Рахмонни парадга қатнашишини 8 майда маълум қилди.

Рахмон 9 майда Москвадаги парадга қатнашадиган учинчи чет ўлкалик президент бўлади. Бунгача Россияга Қирғизистон президенти Садир Жапаров борган, унинг ортидан парадга қатнашишини Қозоғистон лидери Касим-Жомарт Токаев ҳам билдирган.

Марказий осиёнинг уч давлатининг президентларини сафари 2022 йилнинг февралида Россиянинг ҳужуми билан ўша давлатнинг ҳудудида бошланган Украинадаги уруш бораётган шароитда бормоқда. Марказий Осиё давлатлари Украинадаги уруш масаласи бўйича БМТнинг резолюциясига овоз беришдан сақланиб келишади.

Эмомали Рахмон билан Садир Жапаровни Москвада бўладиган парадга қатнашиши 2022 йилнинг сентябрида Қирғизистон билан Тожикистон ўртасида бўлган чегара можаросидан кейин икки давлат раҳбари умуман боғланмагани билан аҳамиятли. Икки давлат ҳам агрессияда бир-бирини айблаб, Москва эса давлатлар КХШТнинг таркибига киргани билан икки мамлакат ўртасида холис бўлолмаган.

*Улуғ ватан уруши — бу термин билан совет ва рус тарихи манбаларида ва айрим постсовет республикаларда иккинчи жаҳон урушини 1941 йилнинг 22 июнидан 1945 йилнинг 9 майигача бўлган оралиқ аталади. Германиянинг аскарлари Польшага ҳужум қилгандаги ҳамкори СССРга ҳужум қилган кундан бошланади.

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йили 1 сентябрда немис аскарларини Польшага ҳужуми билан бошланган. Сентябрнинг ярмида СССР, Германиянинг ҳамкорли бўлиб турган вақтда Польша ҳудудига бостириб кирган. Бир ой ичида Польша ҳудуди Германия билан СССР ўртасида иккига бўлинган. Польшага қилинган ҳужумга жавобан Франция билан Буюк Британия Германияга уруш очган. Бу олти йил давом этган, инсоният тарихидаги энг кўп қон тўкилган урушнинг бошланишига йўл берган.

1945 йили Марказий Европа вақти билан 8 май куни кечда (Москва вақти бўйича 9 майда) Германия қуролли кучларининг капитуляцияси ҳақидаги акт имзоланган. Бу акт немис аскарларини ўқ отишларни тўхтатиб, қуролларини ташлашга мажбур қилган. Россияда ва айрим постсовет давлатларда, жумладан Қирғизистонда 9 май Ғалаба куни сифатида нишонланади.

Иккинчи жаҳон уруши 1945 йилнинг 2 сентябрида тугаган.