Москвадаги парадда барча Марказий Осиё давлатларининг президентлари иштирок этади

145

9 майда Москвада бўладиган парадга Путиннинг таклифи билан Марказий Осиё давлатларининг ва Беларусь билан Арманистон лидерлари қатнашади. Бунгача Садир Жапаров бу тадбирга қатнашадиган бошқа мамлакатларнинг ягона вакили бўлиши айтилган.

Москвага биринчилардан бўлиб Қирғизистон президенти Садир Жапаров 7 майда борган, кейин парадга қатнашишини Қозоғистон бошчиси Касим-Жомарт Токаев ҳам билдирган.

Тожикистон давлат раҳбари Эмомали Рахмон ҳам Россияга келиши ҳақида рус ОАВ бир неча кун олдин ёзган. Аммо Тожикистон президентининг администрацияси Рахмонни парадга қатнашишини 8 майда маълум қилган.

Бундан ташқари, маросимга Ўзбекистон лидери Шавкат Мирзиёев, Туркманистон лидери Сердар Бердимухаммедов, Арманистон президенти Никол Пашинян ва Беларус бошчиси Александр Лукашенко ҳам қатнашиши кутилмоқда.

Марказий Осиё давлатлари президентларининг сафари 2022 йилнинг февралида Россиянинг ҳужуми билан ўша давлат ҳудудида бошланган Украинадаги уруш бораётган вақтда бўлмоқда. Марказий Осиё давлатлари Украинадаги уруш масаласи бўйича БМТнинг резолюциясига овоз беришдан сақланиб келишади.

Эмомали Рахмон билан Садир Жапаровнинг Москвада бўладиган парадга қатнашиши 2022 йилнинг сентябрида Қирғизистон билан Тожикистон ўртасида бўлган чегара жанжалидан кейин икки давлат раҳбари умуман боғланмагани билан аҳамиятли. Икки давлат ҳам агрессияда бир-бирини айблаган, Москва эса давлатлар КХШТнинг таркибига киргани билан икки мумлакат ўртасида холис бўлолмаган.

*Улуғ ватан уруши — бу термин билан совет ва рус тарихи манбаларида ва айрим постсовет республикаларда иккинчи жаҳон урушини 1941 йилнинг 22 июнидан 1945 йилнинг 9 майигача бўлган оралиқ аталади. Германиянинг аскарлари Польшага ҳужум қилгандаги ҳамкори СССРга ҳужум қилган кундан бошланади.

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йили 1 сентябрда немис аскарларини Польшага ҳужуми билан бошланган. Сентябрнинг ярмида СССР, Германиянинг ҳамкорли бўлиб турган вақтда Польша ҳудудига бостириб кирган. Бир ой ичида Польша ҳудуди Германия билан СССР ўртасида иккига бўлинган. Польшага қилинган ҳужумга жавобан Франция билан Буюк Британия Германияга уруш очган. Бу олти йил давом этган, инсоният тарихидаги энг кўп қон тўкилган урушнинг бошланишига йўл берган.

1945 йили Марказий Европа вақти билан 8 май куни кечда (Москва вақти бўйича 9 майда) Германия қуролли кучларининг капитуляцияси ҳақидаги акт имзоланган. Бу акт немис аскарларини ўқ отишларни тўхтатиб, қуролларини ташлашга мажбур қилган. Россияда ва айрим постсовет давлатларда, жумладан Қирғизистонда 9 май Ғалаба куни сифатида нишонланади.

Иккинчи жаҳон уруши 1945 йилнинг 2 сентябрида тугаган.