Бишкекда «Ўлмас полк» юриши ўтмоқда

138

Бишкекда 9 май Ғалаба кунида Улуғ ватан урушининг қаҳрамонлари хотирасига бағишланган «Ўлмас полк» юриши ўтмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, юришга 10 мингдан ортиқ одам чиқди.

Юриш Масалиев ва Абдрахманов кўчаларининг кесилишидаги Жанубий дарвозадан бошланиб, Байтик ботир, Абдрахманов кўчалари билан Фрунзе кўчасига — Ғалаба майдонигача давом этади.

Сурат: Жоомарт Дуулатов/Kloop

Шунингдек, Ғалаба майдонида вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров иштирокида митинг-реквием ўтиши айтилган.

Шу вақтда Москвада давлат раҳбари Садир Жапаров қатнашган Ғалаба паради ўтмоқда. Унга Путиннинг таклифи билан барча Марказий Осиё давлатларининг ва Беларусь билан Арманистоннинг лидерлари қатнашиши маълум қилинган.

Расмий маълумотга кўра, Қирғизистонда бугунги кунда иккинчи жаҳон урушининг 68 нафар фаҳрийси қолди.

«Ўлмас полк» акциясини Россияда 2011 йили фуқаровий фаоллар таклиф қилиб, 2012 йилдан бошлаб ташкил қилина бошлаган. Коронавирус пандемияси сабаб 2020-2021 йиллари юриш бўлмаган. 2022 йили ўтказилган.

Қирғизистон 9 майда Ғалаба кунини нишонлайди — 1945 йили мана шу куни Совет иттифоқи миллатчи Германияни енгган.

Улуғ ватан уруши 1941 йили 22 июнда немис армияси Совет иттифоқининг чегарасига ҳужум қилгандан кейин бошланган. Тўрт йил давом этган урушда советлар томондан камида 27 млн одам ҳалок бўлган.

Улуғ ватан урушига Қирғиз ССРининг 365 минга яқин турғуни қатнашиб, уларнинг орасидан деярлик 100 мингтаси уруш майдонида қурбон бўлган. 150 мингдан ортиқ қирғизистонлик орден ва медаллар билан тақдирланган, уларнинг орасидан 73 нафари Совет иттифоқи қаҳрамони.