Икки кадр билан: Марказий Осиё давлатларининг, Беларусь ҳамда Арманистон президентлари Москвадаги парадда

163

9 майда Москвада ўтаётган *Улуғ ватан урушида ғалаба кунига бағишланган парадда ўтирган Марказий Осиё давлатларининг, Беларусь ва Арманистоннинг лидерларини сурати эълон қилинди.

Сурат: РИА Новости

Унда Марказий Осиё давлатларининг раҳбарлари — Садир Жапаровни (Қирғизистон), Касим-Жомарт Токаевни (Қозоғистон), Шавкат Мирзиёевни (Ўзбекистон), Сердар Бердимухаммедовни (Туркманистон), Эмомали Рахмонни (Тожикистон) ва Беларусь лидери Александр Лукашенко билан Арманистон президенти Никол Пашинянни кўриш мумкин.

25 апрелда Садир Жапаров Россия президенти Владимир Путиннинг таклифи билан бу парадга бориши муълум бўлган. Унда Жапаров чет ўлкадан келадиган ягона лидер экани айтилган.

Аммо охирги бир ҳафта ичида Путин бошқа президентларни ҳам парадга чақиргани маълум қилиниб, лидерларнинг Москвага кетгани айтилган.

Мазкур давлатларнинг президентларини Москвага сафари 2022 йилнинг февралида Россиянинг ҳужуми билан ўша давлат ҳудудида бошланган Украинадаги уруш бораётган вақтда бўлмоқда. Марказий Осиё давлатлари Украинадаги уруш масаласи бўйича БМТнинг резолюциясига овоз беришдан сақланиб келишади.

*Улуғ ватан уруши — бу термин билан совет ва рус тарихи манбаларида ва айрим постсовет республикаларда иккинчи жаҳон урушини 1941 йилнинг 22 июнидан 1945 йилнинг 9 майигача бўлган оралиқ аталади. Германиянинг аскарлари Польшага ҳужум қилгандаги ҳамкори СССРга ҳужум қилган кундан бошланади.

Иккинчи жаҳон уруши 1939 йили 1 сентябрда немис аскарларини Польшага ҳужуми билан бошланган. Сентябрнинг ярмида СССР, Германиянинг ҳамкорли бўлиб турган вақтда Польша ҳудудига бостириб кирган. Бир ой ичида Польша ҳудуди Германия билан СССР ўртасида иккига бўлинган. Польшага қилинган ҳужумга жавобан Франция билан Буюк Британия Германияга уруш очган. Бу олти йил давом этган, инсоният тарихидаги энг кўп қон тўкилган урушнинг бошланишига йўл берган.

1945 йили Марказий Европа вақти билан 8 май куни кечда (Москва вақти бўйича 9 майда) Германия қуролли кучларининг капитуляцияси ҳақидаги акт имзоланган. Бу акт немис аскарларини ўқ отишларни тўхтатиб, қуролларини ташлашга мажбур қилган. Россияда ва айрим постсовет давлатларда, жумладан Қирғизистонда 9 май Ғалаба куни сифатида нишонланади.

Иккинчи жаҳон уруши 1945 йилнинг 2 сентябрида тугаган.