Садир Жапаров: Сўз эркинлиги ҳамда инсон ҳуқуқлари — бизнинг асосий приоритет

108

Президент Садир Жапаров сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш унинг асосий приоритети эканини билдирди. Бундай билдирувни давлат раҳбари «сўз эркинлигининг» дунё рейтинги эълон қилинган вақтда берилди. У рейтингда Қирғизистон сўнгги бир йилда 50 поғона пасайган.

«Бизда сўз эркинлиги билан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш биринчи ўринда туради. Давлат манфаатига қарши иш қилма, ёлғон маълумот тарқатма, бировга туҳмат қилиб обрўсига путур етказмасанг бўлди, истаган сўзингни айтиб, хоҳлаган ишингни қилавер деган принцип сақланади», — деди давлат раҳбари Бишкекда Конституциянинг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирда айтди.

Унинг айтишича, давлат «демократия оммага танилган принципларни» мустаҳкамлаб, инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари билан эркинлигининг кафолатини мустаҳкамлайди.

Бунгача «Чегара билмас журналистлар» халқаро ташкилоти «матбуот эркинлигини» дунё рейтингини эълон қилган. Унда Қирғизистон ўтган йилга қараганда 50 поғона ортга жилиб, 122-ўринга тушган.

Уларнинг маълумотига кўра, қирғиз ҳукумати ҳамон барча ОАВни назорат қилиб, ўз таъсирини ОАВ орқали тарғиб қилишга ҳаракат қилади. Ташкилотдан сиёсий лидерлар ОАВни ўзларининг шахсий манфаатларини такомиллаштириш учун фойдаланишларини, давлат эса журналистларнинг маълумотга бўлган эҳтиёжини чеклаётганини таъкидлашди.

«Мустақил ОАВ ҳукуматни танқид қилгани учун доим айбланади. Айрим ҳолларда улар коррупция ҳақидаги мақолаларни эълон қилгандан кейин киберҳужумга учрашади. Репортёрлар митинг ва намойишлар вақтида ҳужумга учраган суриштирувчи журналистлар зўравонликка учрашади», — дейилади маърузада.

Қирғизистондаги сўз эркинлиги

Шу йилнинг 12 январида Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти 2022 йилга сўз эркинлиги билан инсон ҳуқуқларининг ҳолатига баҳо бериб, Қирғизистонда сўз эркинлигига босим давом этаётганини таъкидлаган.

Ташкилотдан ўтган йили ўлкада «сўз эркинлиги зарба остида қолганини» ва бир қанча мустақил журналистлар, блогерлар ва ОАВга нисбатан жиноят ишлари қўзғалганини айтишган.

Бунга суриштирувчи журналист Болот Темировни давлатдан чиқарилгани, «Азаттиқ»ни ёпиш, Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин сиёсатчиларни, фаолларни қамоққа олиниши далил бўла олади.

Бироқ шунга қарамай ҳукумат ўлкада сўз эркинлигига ҳеч қандай босим йўқлигини айтиб келади. Ҳукумат вакилларининг айтишича, «Қирғизистон — очиқ, эркин давлат унда сўз эркинлигига ва эркин медиаларга ҳеч қандай чеклов йўқ».