Қирғиз-Венгер тараққиёт фондининг бошчиси ТИЗОга киргизилди

128

Қирғиз-Венгер ривожлантириш фондининг раиси Темирбек Эркинов МХДҚнинг ТИЗОсига киритилди. Бу қарорни 4 майда Бишкекнинг Биринчи май туман суди чиқарди.

Суднинг қарорига кўра, Эркинов 3 июлгача қамоқда бўлади. Суддан унга қандай айб қўйилаётганини айтишмаган, аммо ОАВ Эркинов коррупция иши бўйича фигурант эканини ёзишмоқда.

Темирбек Эркинов Қирғиз-Венгер ривожлантириш фондининг раҳбари хизматига 2021 йилнинг сентябрида келган. Фонднинг иши ўша йили ноябрь ойида бошланган. Ташкилотнинг асосий мақсади Қирғизистоннинг иқтисодий тармоғидаги приоритетли лойиҳаларни молиялаш бўлган. Фонднинг устав капитали 50 млн долларни ташкил қилади.

Бундан ташқари, Эркинов вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровнинг маслаҳатчиси ҳисобланади.