Путин Тожикистон президенти Рахмонни 9 майдаги парадга чақирди

133

Россия президенти Владимир Путин Тожикистоннинг давлат раҳбари Эмомали Рахмонни 9 майда Москвада бўладиган парадга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости нашри ёзди.

Бироқ Рахмоннинг матбуот хизматининг етакчиси Абдуфаттох Шарифзода унинг Москвага бориш-бормаслиги ҳозирча номаълум эканини билдирди. У тожик президенти 9 майда Душанбедаги Ғалаба боғидаги мангу оловга гулчамбар қўйиш маросимига қатнашиши режалаштирилганини айтган.

Бунгача Путиннинг таклифи билан Садир Жапаровни Россияга бориши маълум бўлган. У 9 майда Москвада бўладиган парадга қатнашадиган бошқа давлатнинг ягона вакили бўлиши кутилаётган эди.

3 майга ўтар кечаси Кремлга учувчисиз аппаратлар «ҳужум» қилишган. Россия президентининг матбуот котиби икки дрон отиб туширилганини билдирган.

Бу воқеадан сўнг президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев Жапаров Кремлга дронлар «ҳужум» қилишига қарамай, расмий сафар билан боришини, тадбирларнинг графиги ўзгартирилмаганини айтган.