Оилавий зўравонлик: Гумондорларни кузатиш учун электрон билакузукларни киргизиш таклиф қилинди

106

Вазирлар маҳкамаси 4 майда гумондорларнинг жойлашган ерини ва уларнинг ҳаракатини назорат қилиш учун электрон занжирларни киритиш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда ҳукумат сайтида маълум қилинди.

Юстиция вазири Аяз Баетов йиғинда электрон билакузуклар «пенитенциар* тизимни ривожлантиришнинг янги босқичи бўлиши билан» ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари иш сифатини оширишга ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беришини айтди.

*Пенитенциар (жазо ўташ) тизими фуқароларни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқлиги ҳам, боғлиқ бўлмагани ҳам жазони ижро этишни таъминлайди.

«Бу технология ҳуқуқбузарликларнинг сонини қисқартиришга ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ишини самаралилигини оширишга ёрдам беради. Электрон билакузуклар тезкор тергов ҳаракатлари олиб борилаётган гумондорларни назорат қилишнинг мажбурий элементи бўлиб қолиши мумкин, шунингдек оилавий ва аёлларга қарши зўравонлик анча қисқаришига ёрдам беради», — деди юстиция вазири.

Электронбилакузуклар оғир ва ўзгача оғир жиноятларни қилган гумондорларга нисбатан қўлланилмайди.

Йиғин якунида ҳукумат раҳбари Акилбек Жапаров бу тизимни ишга тушириш бўйича бошқа давлатларнинг тажрибасини текшириб чиқишни топширди.

Қирғизистондаги оилавий зўравонлик

Мартда Миллий статистика қўмитаси БМТнинг аёллар тузумининг ёрдами билан «Барқарор ривожланишнинг мақсадлари ва Қирғизистондаги гендер» номли қўлланма эълон қилди. Унда тадқиқотчилар оиладаги зўравонлик ўсаётганини, унда жабрланувчилар аёллар эканини, иқтисод, сиёсат ва уй ишларини қилишда аёллар билан эркакларнинг ўртасида тенглик сақланмаётганини баён қилишди.

Маълумотга кўра, оиладаги зўравонликдан жабрланганларнинг умумий сони олти йил ичида деярлик уч марта ўсган. Муаллифлар 2015 йил билан 2021 йилдаги маълумотни солиштирган. Жабрланганларнинг кўпи — 96% — аёллар.

Хулосада 2021 йили рўйхатга олинган 10151 оилавий зўравонликнинг 256 ҳолатига (2,5%) жиноят иши қўзғалган. 2021 йили кризис марказларига 15696 одам мурожаат қилган. Унинг 12559ни аёллар ташкил қилади. Мурожаатларнинг кўпи оиладаги зўравонлик бўйича бўлган.