Қорасув туманига Жакипбек Субагожоев ҳоким этиб тайинланди

155
Жакипбек Субагожоев

Жакипбек Субагожоев Ўш вилоятининг Қорасув туманига ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Турусбек Ногоев низодан сўнг хизматидан кетган эди.

Маълумотга кўра, тайинланган раҳбарни Вазирлар Маҳкамасининг ўринбосари Адилбек Касималиев таништирган.

Жакипбек Субагожоев - 57 ёш. 2013 йилда Норин вилояти Ат-Боши туманига ҳоким этиб тайинланган.

2019 йилнинг бошида Ҳудудларни ривожлантириш йилининг доирасида берилган вазифаларни бажармагани учун танбеҳ берилган.

Қорасув туманининг собиқ ҳокими Турусбек Ногоев шу йилнинг 14 апрелида президентнинг Ўш вилоятидаги ваколатли вакили Зиядин Жамалдинов ва унинг биринчи ўринбосари Данияр Жаникулов билан биргаликда лавозимидан олинган.

Унга ижтимоий тармоқларда тарқаган вилоят раҳбарининг биринчи ўринбосари Данияр Жаникуловнинг ишхонада бир неча кишидан конверт олиб ҳамда бераётган видеоси сабаб бўлган.

Муаллиф: Бекмирза Урустамов