Эркин ОАВга ҳеч қандай чеклов йўқ — Султанбаев АҚШнинг «Азаттиқ» бўйича билдирувига жавоб берди

119

Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев АҚШ Конгрессининг «Азаттиқ радиосу»нинг ёпилиши бўйича берган баёнотини ўринсиз ва асоссиз деб атаб, Қирғизистоннинг ички ишига аралашмасликка чақирди. Бу ҳақда у Фейсбукдаги саҳифасида ёзди.

Бунгача АҚШ Конгрессининг вакиллар палатасини халқаро ишлар бўйича қўмитасининг раиси Майкл Маккол «Азаттиқ радиосу»нинг фаолиятини тўхтатиш ҳаракатини танқид қилган.

«Мен қирғиз ҳукуматини эркин ва мустақил ахборот воситаларига қилган қўпол ҳужумини, уларнинг "Эркин Европа/Азаттиқ" радиосининг қирғиз хизмати ишини тўхтатиш ҳаракатини айблайман. “Азаттиқ” радиоси Қирғизистоннинг Конституцияси эркин матбуот ҳуқуқига кафолат берган фуқароларга холис ва мустақил маълумот етказади. Эркин маълумот воситаларини цензуралаш мумкин эмас ва Конституцияга қарши келади. Қирғиз ҳукуматини “Азаттиқ” радиосини ёпиш қарорини зудлик билан бекор қилиб, “Азаттиқ”нинг фаолиятига қўйилган барча чекловларни бекор қилишга чақираман», — деган у.

Султанбаев Конгресс Қирғизистондан узоқда бўлгани учунми бу ердаги вазиятни тўлиқ билмай туриб баёнот қилган, деб давоб берди.

«Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги "Азаттиқ" чегарадаги воқеа бўйича ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотлар тарқатгани учун тегишли қонунларимизда кўрсатилган айрим ҳуқуқлар доирасида иш олиб борган. Шундан сўнг мазкур вазирлик суд органларига мурожаат қилган. Суд органлари текширувлар давомида тегишли қарорни қабул қилган. Суд ҳукумати бизда мустақил, қарорни ўзи қабул қилади. Уларнинг ишига аралашишга ҳеч кимнинг ҳуқуқи йўқ», — деб ёзди Султанбаев.

Унинг айтишича, Қирғизистон — очиқ, эркин давлат, унда сўз эркинлигига ва эркин медиаларга ҳеч қандай чеклов йўқ.

«Юртимиздаги ҳар бир фуқаро ўз фикрини очиқ айтишга тўла ҳақли ва улар шу ҳуқуқидан тўлиқ фойдалана олишади. Шунингдек, барча ташкилотлар ҳам шундай ҳуқуққа эга. Биргина шарт — ўз фаолиятини қонунга амал қилиш билан олиб бориши зарур», — деб таъкидлади у.

 «Азаттиқ»нинг ишини тўхтатиш бўйича суд

«Азаттиқ» радиосининг ОАВ сифатида фаолиятини тўхтатиш бўйича охирги суд 27 апрелда бўлди. Суд Маданият вазирлигининг нашрга қарши даъвосини қаноатлантирди.

Судьяларнинг айтишича, қарор бўйича Бишкек шаҳар судига мурожаат қилса бўлади.

“Азаттиқ”нинг адвокати Тимур Султанов “Клооп”га берган интервьюсида суднинг қароридан норозилигини ва апелляция аризаси тайёрлашини билдирди.

“Азаттиқ”қа қарши даъво аризасига “Настояшее время. Азия” кўрсатувининг 2022 йилнинг 16 сентябридаги “Қирғизистон билан Тожикистон чегарасидаги кучли тўқнашув” номли қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро ҳақидаги видеоматериал сабаб бўлган. Бу кўрсатув “Азаттиқ” сайтини номаълум муддатга блоклашга асос бўлган.

2023 йилнинг январида Маданият вазирлиги “Азаттиқ Медиа”ни оммавий ахборот воситаси сифатида фаолиятини тўхтатиш илтимоси билан судга мурожаат қилган.

“Азаттиқ Медиа”нинг ҳаракати, ариза эгаларининг фикрича, “Оммавий ахборот воситалари ҳақида”ги қонуннинг 23-моддасини “Урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, миллий, диний ўзгачаликларни, бошқа халқлардан ва миллатлардан нафратланишга ўргатишни тақиқлайди” деган талабларга қарши келади.