Парламент қўмитаси «Бутун Қирғизистон»нинг ҳукуматни истеъфога чиқариш ҳақидаги таклифини инкор қилди

136

Парламентнинг Конституциявий қонунлар, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқ масалалари ва Жогорку Кенеш регламенти бўйича қўмитаси «Бутун Қирғизистон» фракциясининг Вазирлар маҳкамасини истеъфога чиқариш таклифини кўриб чиқиб, рад этди. Бу ҳақда 2 майда фракция котибиятининг консультанти Мирбек Мунарбек ўғли Фейсбук саҳифасига ёзди.

Унинг айтишича, вазирлар маҳкамасини истеъфога чиқариш таклифи қўмитанинг 28 апрелдаги навбатдан ташқари йиғинида қаралган.

«Тармоқлар қўмитасидан қарорни инкор қилиш ҳақидаги таклифни депутат Жусуп Коргонбай ўғли берган. Унинг таклифи бир овоздан қабул қилинган. Қўмитанинг йиғинига 6 депутат қатнашган. Навбатдаг ташқари йиғинга ташаббусчи томон чиқарилган эмас», — деб ёзди Мунарбек ўғли.

У парламентнинг регламентига кўра, қўмитанинг қарори Жогорку Кенешнинг йиғинини кун тартибига киритиш ва навбатсиз тартибда кўриб чиқиш учун Координация кенгашга юборилишини билдирди.

Парламентнинг «Бутун Қирғизистон» фракцияси 27 апрелда вазирлар маҳкамаси тўлиқ таркибда истеъфога чиқаришни таклиф қилган. Фракция лидери Адахан Мадумаров вазирлар маҳкамасини истеъфога чиқариш таклиф ҳукумат Конституцияда ёзилган «пенсия, ёрдам пул ва бошқа ижтимоий ёрдам яшаш минимумидан паст бўлмаган миқдорда бўлиши керак» деган талабни бажармаганига боғлиқ эканини айтган.

Бунгача Конституциявий суд Констутуциянинг бу моддаси «давлатнинг тўғридан-тўғри вазифаси қатори таҳлил қилинмаслиги керак» деган хулоса чиқарган.