Видео: Ғаввослар Иссиқкўлнинг тубини тозалашмоқда, 47 кунда 3,7 тонна чиқинди чиқарилди

142

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг ходимлари 47 кун ичида Иссиқкўлнинг тубидан 3,7 тонна чиқинди ва 47 000 метр тўр чиқаришди.

Маълумотга кўра, кўлнинг флора ва фаунасига зарар келтирган чиқиндиларни тозалаш ишлари 12-мартда бошланган эди. 28-апрелга кўра Иссиқкўлнинг 50 000 гектардан ортиқ майдони тозаланди.

Иссиқкўлдаги чиқиндини тозалаш

Кўлнинг тубидаги ва четидаги чиқиндилардан тозалаш бўйича ишлар 2012-йилдан бери ҳар йили май ойидан сентябргача олиб борилади. Акциялар Иссиқкўлнинг жанубий ва шимолий соҳилидаги дам олиш ҳудудларида ўтказилади.

2015-йили Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат агентлиги ва Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Иссиқкўлнинг тубини тозалаш бўйича акция уюштиришган. Экспертларнинг айтишича, Иссиқкўлни булғаниши — ундаги қисқичбақаларни ягона сабаби.

2014-йили Иссиқкўлнинг шимолий томонидан ғаввослар 57 кубометр чиқинди йиғишган. 2015-йили умумий кўлнинг тубини, жанубий ва шимолий соҳилларини тозалашга Табиатни ҳимоя қилиш ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича республика фондидан 1,1 млн сомдан ортиқ пул ажратилган.

2017-йили “Эко Деми” жамоат фонди ва “Тоза Иссиқкўл” кўнгиллилар ҳаракати кўлни чиқиндилардан тозалаш бўйича бир кунлик акция ўтказишган. Акцияга қатнашиш учун Бишкекдан Иссиқкўлга 150дан ортиқ кўнгилли борган.

2018-йили кўлнинг ва унинг четини ифлосланишига парламентнинг бир неча депутати эътибор қаратган. Улар Иссиқкўлга елим халталарни ва идишларни киритишга, вилоятда амалга оширишга ва фойдаланишни тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасини таклиф қилишган.

Шунда экологлар бу ғояни қўллаб, аммо тақиқларни секин-асталик билан киритиш кераклигини айтишган. Эколог Эмил Шукуров бутун Иссиқкўл вилояти “халталарсиз ҳудуд” бўлиши кераклигини айтган, сабаби елим халта ва бутилкалардан фойдаланиш иқтисодий ва экологик томондан хавфли.

“Иссиқкўлга жуда кўп одам келиб, дам олиб чиқинди қолдиришади, уларнинг орасида шу пакетлар ҳам бор. Шуларнинг ҳаммаси кўлга тушиб, соҳилдаги дам олувчиларнинг соғлиғига зарар келтиради”, — деб тушунтирган эколог ўз таклифини.

2020-йили хорижлик фуқаролар кўлнинг соҳилини тозалаб, дам олувчилар қолдирган чиқиндиларни йиғишган.