АҚШнинг давлат департаменти «Азаттык»ни ёпиш қарори бўйича хавотирини билдирди

109

АҚШ давлат департаменти «Азаттык»ни ОАВ сифатида ишини тўхтатиши ҳақидаги суднинг ҳукмига боғлиқ баёнот берди. Бу ҳақда Американинг Қирғизистондаги вакиллиги 29-апрелда маълум қилди.

«АҚШ 25 йилдан бери мустақил маълумотнинг ишончли манбаси бўлган “Азаттык” радиосининг фаолиятини тўхтатиш бўйича қирғиз судининг қарори ҳақидаги хабарларга қаттиқ хавотирда», — дейилади билдирувда.

Давлат департаментидан «Азаттык»ни ёпилиши президент Садир Жапаровнинг матбуот ва сўз эркинлиги ҳақидаги билдирувларига «путур етказади» деб таъкидлашди.

Шунингдек, АҚШ департаменти қирғиз ҳукуматини «Азаттык»нинг иши бўйича берган ҳар бир аризасини адолатли ва синчиклаб кўриб чиқишга чақирди.

«Азаттык»ни ёпиш ҳаракати

«Азаттык» радиосининг ОАВ сифатида фаолиятини тўхтатиш бўйича охирги суд 27-апрелда бўлди. Суд Маданият вазирлигининг нашрга қарши даъвосини қаноатлантирди.

Судьяларнинг айтишича, қарор бўйича Бишкек шаҳар судига мурожаат қилса бўлади.

“Азаттык”нинг адвокати Тимур Султанов “Клооп”га берган интервьюсида суднинг қароридан норозилигини ва апелляция аризаси тайёрлашини билдирди.

“Азаттык”қа қарши даъво аризасига “Настоящее время. Азия” кўрсатувининг 2022-йилнинг 16-сентябридаги “Қирғизистон билан Тожикистон чегарасидаги кучли тўқнашув” номли қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро ҳақидаги видеоматериал сабаб бўлган. Бу кўрсатув “Азаттык” сайтини номаълум муддатга блоклашга асос бўлган.

2023-йилнинг январида Маданият вазирлиги “Азаттык Медиа”ни оммавий ахборот воситаси сифатида фаолиятини тўхтатиш илтимоси билан судга мурожаат қилган.

“Азаттык Медиа”нинг ҳаракати, ариза эгаларининг фикрича, “Оммавий ахборот воситалари ҳақида”ги қонуннинг 23-моддасини “Урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, миллий, диний ўзгачаликларни ва бошқа халқларни ва миллатлардан нафратланишга ўргатишни тақиқлайди” деган талабларга қарши келади.