Қирғизистонлик Хайитхон Хусан қизи пара дзюдо бўйича Осиё чемпиони бўлди

142

Қирғизистонлик спортчи Хайитхон Хусан қизи Қозоғтстоннинг Остона шаҳрида ўтаётган пара дзюдо бўйича Осиё чемпионатида олтин медаль олди.

У 48 килограмм оғирлик тоифасида куч синашди. Финал учрашувида ўзбекистонлик дзюдочи Фотима Тоировани 10:0 ҳисобида енгиб, чемпион бўлди.

Бундан ташқари, Осиё чемпионатида Регина Саламатова (48 кг) бронза медалга эга бўлди. Шунингдек, учинчи ўринга эркаклар орасида Алихан Жумагулов (60 кг), Темирлан Абдукаримов (60 кг) ва Маматибрагим Суранов (60 кг) лойиқ топилди.

Пара дзюдо бўйича миллий терма жамоа ҳисобида умумий 5 медаль бор. Осиё чемпионати 26-апрель куни бошланган, 1-майда якунланади.

Қирғиз спортчилари ўтган йили Токиодо ўтган Паралимпиада ўйинларига қатнашишган эди.