Тамерлан Осмонов Бозорқўрғон шаҳрининг мэри бўлиб тайинланди

149

 Жалолобод вилоятидаги Бозорқўрғон шаҳрининг мэрлигига Тамерлан Осмонов тайинланди. Бу ҳақда 28-апрелда туман маъмуриятига таяниб «Турмуш» нашри ёзди.

Маълумотга кўра, туман маъмурияти янги тайинланган шаҳар раҳбарини мэриянинг жамоасига 27-апрелда таништирди.

38 ёшли Осмонов бунгача Жалолобод шаҳар мэриясига қарашли Йўл бошқармасининг бошчиси бўлиб ишлаган. Аввалроқ у Жалолобод шаҳар кенгашининг V-VI чақирилишига депутат бўлган.

Ўтган йили июнь ойида Бозорқўрғон шаҳрининг собиқ мэри Ильяс Толонов шаҳарда бир қанча масала ўз вақтида ҳал бўлмагани учун ишдан бўшатилган.

Амалдорлар орасидаги келишмовчилик

Шу йилнинг 13-январида МХДҚ Бозорқўрғон тумани ҳокими Жанисак Сатибалдиевни ва Жалолобод шаҳар кенгашининг депутати Байгази Эргешовни фирибгарликда гумон қилиб қўлга олган.

МХДҚ улар Бозорқўрғоннинг собиқ мэри Ильяс Толоновни «яна лавозимга тайинланишига кўмаклашишни ваъда қилиб, президент Садир Жапаровга ўтказиб бериш сабаби билан 20 минг доллар олганини» маълум қилган.

Махсус хизматдан гумондорлар «берган ваъдаларини бажармай, Толоновнинг пулларини қайтармай, қўрқита бошлашган» деб таъкидлашган.

Кейинчалик томонлар ўзаро жанжаллашгани сабаб Жалолобод шаҳар судининг 15-мартдаги қарори билан гумондорлар жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

2022 йилнинг ноябрь ойимда Толоновга ер фирибгарлиги бўйича айб қўйилган. Бозорқўрғон шаҳар мэрияси томонидан уй қуришга ноқонуний ерлар берилгани маълум бўлган.