Ўш: Вафот этган ҳарбийнинг ўлимини Ҳарбий прокуратура суриштира бошлади

119
Иллюстратив сүрөт

Ўш шаҳрида мудофа вазирлигининг №36806 ҳарбий қисмда ишлаган аскар вафот этиб, Ҳарбий прокуратура текширув ишларини бошлади. Бу ҳақда 27 апрелда «Клооп»га бош прокуратурадан билдиришди.

«Турмуш» нашрининг дастлабки маълумотларига кўра, марҳум аскарлар орасида ўтувчи спартакиадага қатнашиш учун шуғулланиб, 3 чақирим масофага югургандан кейин вафот этган.

Прокуртурадан ҳарбий бунгача ҳарбий хизматни ўтаб, шартнома асосида ишлаётганини қўшимча қилди. Ҳозирда ҳарбийнинг ўлими сабаби аниқланмоқда.

Вафот этган ва калтакланган аскарлар

Ўтган йили ҳарбий муддатни ўтаб ёки шартнома асосида ишлаётган аскарлар калтакланган ёки вафот этган ҳолатлар бир неча марта такрорланди. Июлда Кой-Таш қишлоғидаги ҳарбий қисмнинг бир аскари ўқдан вафот этган. Мудофа вазирлиги аскар қурол фойдаланишдаги эҳтиётсизлиги натижасида кутилмаганда ўқ отилганини айтган.

Ўша ойда Фавқулодда вазиятлар вазирлигида муддатли шартнома асосида хизмат қилаётган ҳарбий Бекзат Эсенбеков қаттиқ калтакланиб, касалхонага тушган. Аскарнинг онаси ўғли ҳарбий қисмда пул сабаб калтакланганини билдирган.

Биринчи май туман суди 8 августда Эсенбековни калтакланиши бўйича жиноят ишини тўхтатган. Суднинг маълумотига кўра томонлар ярашган.

Ўша йилнинг 17 августида Ўш шаҳридаги Ички ишлар вазирлигининг 703-ҳарбий бўлимида хизмат қилган аскар вафот этган. Воқеа бўлган куни эрталаб текшириб-ўтказиш пунктида турган аскар «йиқилиб», шу бўйича турмагани айтилган.

Суд-тиббий экспертизанинг бошчиси Киличбек Насиров марҳумнинг танасида зўравонлик белгилари йўқлигини, ҳарбий юрак касаллигидан вафот этганини маълум қилган.

18 августда Бишкекдаги Ҳарбий институтда ўқув жараёнини таъминлаш батальонининг 19 ёшдаги аскари «ўзини отиб» вафот этгани маълум қилинган. Ҳарбий прокуратура бу иш бўйича текширув ишларини бошлаган.

5 октябрда эса «Илбирс» спецназининг прапоршиги ўзини кўкрагига отгани маълум бўлган. Яраланган ходим касалхонага етказилиб, аҳволи қониқарли экани айтилган.

Мазкур воқеани Боткен гарнизонининг Ҳарбий прокуратураси текшириб, унинг натижаси бўйича юридик баҳо берилиши айтилган.

Кейинчалик ҳақиқатчи Атир Абдрахматованинг ташаббуси билан ҳарбий хизматни ўташда инсон ҳуқуқларини сақланиши бўйича муассасалар аро ишчи гуруҳ тузилган.

Ишчи гуруҳ охирги 5 йил ичида содир бўлган ҳарбийларнинг ўлими, ўз жонига қасд қилиш, калтакланиши бўйича фактларни йиғиб, таҳлил қилиниши айтилган.

Муаллиф: Нураида Рахманова