Бир кадр билан: Миллий банк 200, 500 ҳамда 1000 сом номиналидаги банкнотларни янгилади

145

Миллий банк 2010 йилнинг 10 майидан бошлаб муомалага 200, 500 ва 1000 сом номиналидаги банкнотларни чиқармоқда. Бу ҳақда 28 апрелда Миллий банк раисининг ўринбосари Кайип Куленбеков билдирди.

Сурат: «Кабар»

Бу миллий валютанинг бешинчи серияси экани белгиланди. Куленбеков банкнотларнинг янги серияси республиканинг миллий валютасини 30 йиллигига бағишланган ва бу 1993 йилдан бошлаб бугунги кунгача муомаладаги эволюциясини ёритиб туришини айтди.

Миллий банкнинг нақд пул бошқармасининг етакчиси Медина Аширалиева янги банкнотларда уч даражадан иборат замонвий ҳимоя элементлари борлигини таъкидлади. У банкнотларнинг эскиларини кир кўтаримлигиги йўқлиги учун шу сифатини яхшилаш мақсадида янгилашга қарор қилинганини ҳам қўшимча қилди.

Бундан ташқари, банкнотларда кўзи ожиз ва кўриш қобилияти ночор одамлар учун тактил белгилари бўлади.