Бир кадр билан: Депутатлар Миллий банкка бориб «Қумтор»нинг олтинини текширишди

117

27 апрелда Жогорку Кенеш Миллий банкка бориб «Қумтор»нинг олтинини текширган депутатлар комиссиясининг суратларини эълон қилди. Депутатлар комиссияси 2022 йилнинг сентябридан бошлаб 2023 йилнинг март ойигача «Қумтор Голд Компани»нинг давлатга ўтгандан кейинги ишини текширган.

Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

Парламент сайтида чиқарилган суратларнинг бирида депутатлар комиссиясининг аъзоси Арсланбек Малиев миллий банк омборида олтин қуймасини қўлига ушлаб тушган суратини кўриш мумкин.

Депутатлар комиссияси компанияда молиявий қонунбузарликлар аниқланиб, 2021 йили умумий суммаси 1 млрд доллардан ортиқ 19,2 тонна олтинни «номаълум давлатга» сотилиб кетишига боғлиқ чиққан можародан кейин тузилган.

Шу сабаб президент Садир Жапаров комиссия тузишни, унинг таркибига мухолифат аъзоларини хам киритишни таклиф қилган.

Депутатлар комиссиясининг таркибига депутатлар Балбак Тулобаев (Интимак), Надира Нарматова («Ата-Журт Киргизстан»), Алимжанова Нилуфар («Альянс»), Арсланбек Малиев («Элдик»), Исхак Масалиев («Бутун Киргизстан») ва Карим Ханджеза («Мекенчил») кирган.

2023 йилнинг 26 январидаги маълумот бўйича, Миллий банкда 43 минг 944,13 кг олтин заҳираси сақланмоқда.