Депутат Дастан Бекешев Телеграм каналида Бишкекнинг Ленин туман судининг “Азаттиқ”ни ОАВ сифатида фаолиятини тўхтатиш ҳақидаги қарорига изоҳ берди. У ҳукумат нима қилса ҳам ўлкадаги сўз эркинлигини ёполмайди, деб ҳисоблайди.
“Сўз эркинлигини ёпиш мумкин эмас. Суднинг “Азаттиқ” бўйича қарори кутилмаганда бўлмади, аммо нима бўлганда ҳам ҳукумат ўйланиб кўриб, судьялар қонуний қарор чиқаришига белги беради деган умид бор эди. Бу тенденция бир йил олдин бошланган ва яна давом этади. Шундай ақлсиз қарорлар сабаб давлат ортга жилиб, ўзининг ривожланиш ҳуқуқини чеклаяпти. Сўз эркинлигисиз ҳеч қандай иқтисодий ривожланиш бўлмайди”, — деб ёзди Бекешев.
Унинг айтишича, ўлкада суд ҳукуматга тобелигича қолмоқда, бу инвесторлар учун давлатнинг фақат имижини бузибгина қолмай, фуқароларга ички муаммоларни ҳам яратмоқда.
“Суд ҳукумати тобе бўлиб турганда бирорта ҳам инвестор юртимизга йирик капитал киритмайди, бирорта фуқаро ўлкада катта иш бошламайди. Сўз эркинлиги бўлмагунча ёшлар ўзини-ўзи ривожлантира олмайди. Ижод, креатив индустрия ривожлана олмайди”, — деб ҳисоблайди Бекешев.
Депутат ҳукумат “Конституциянинг бошқа нормалари каби сўз эркинлигини мақсадли йўналишга айлантириб хато қилмоқда” деб ҳисоблашади.
“Аммо “Азаттык”ни ёпиш билан сўз эркинлиги ёпилиб қолмайди. Сўз эркинлигини ёпиш мумкин эмас. […] “Азаттык”нинг жамоасига энг яхши контент, ўжарлиги, сабрлилиги, профессионаллиги ва холислиги учун миннатдорчилик билдираман.
P.S. Шу куни ҳамкасбларим Конституциявий қонунлар бўйича қўмитада ҳуқуқни ҳимоя қилиш бўйича фаол иш олиб бораётган Атир Абдрахматовани ишдан бўшатишга қарор қилишди. Бу қарор ҳам одамнинг, фуқароларнинг эркинлиги билан ҳуқуқларини ҳимоя қилган самарали институтни тузишга тўсқинлик қилмоқда”, — деб сўзини якунлади Бекешев.
“Азаттык”нинг суди
“Азаттык”ни ОАВ сифатида фаолиятини тўхтатиш бўйича охирги суд 27-апрелда бўлди. Суд Маданият вазирлигининг нашрга қарши даъвосини қаноатлантирди.
Судьяларнинг айтишича, қарор бўйича Бишкек шаҳар судига мурожаат қилса бўлади.
“Азаттык”нинг адвокати Тимур Султанов “Клооп”га берган интервьюсида суднинг қароридан норозилигини ва апелляция аризаси тайёрлашини билдирди.
“Азаттык”қа қарши даъво аризасига “Настоящее время. Азия” кўрсатувининг 2022-йилнинг 16-сентябридаги “Қирғизистон билан Тожикистон чегарасидаги кучли тўқнашув” номли қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можаро ҳақидаги видеоматериал сабаб бўлган. Бу кўрсатув “Азаттык” сайтини номаълум муддатга блоклашга асос бўлган.
2023-йилнинг январида Маданият вазирлиги “Азаттык Медиа”ни оммавий ахборот воситаси сифатида фаолиятини тўхтатиш илтимоси билан судга мурожаат қилган.
“Азаттык Медиа”нинг ҳаракати, ариза эгаларининг фикрича, “Оммавий ахборот воситалари ҳақидаги” қонуннинг 23-моддасини “Урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, миллий, диний ўзгачаликларни ва бошқа халқларни ва миллатлардан нафратланишга ўргатишни тақиқлайди” деган талабларга қарши келади.