Руслан Бекназаров бир йиллик пробация назорати муддатига қўйилди

142

Бишкекнинг Биринчи май туман суди сиёсатчи Азимбек Бекназаровнинг ўғли Руслан Бекназаровга нисбатан қарор чиқарди.

Суднинг матбуот хизматидан «Клооп»га билдирилишича, Бишкекнинг Свердлов тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Жиноят кодексининг 332-моддаси (“Экстремистик материалларни тайёрлаш, тарқатиш”) биринчи бўлими бўйича айбдор деб топилди. У бир йилга озодликдан маҳрум қилиниб, бироқ унга бир йиллик пробация назорати қўллаш билан белгиланган жазони ўташдан озод қилинди.

Шунингдек, Бекназаров «Террор ҳаракатга кўмаклашиш» моддаси бўйича унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги аниқланди.

Руслан Бекназаров 2022 йилнинг сентябрида экстремистик материални тарқатишда гумонланиб қўлга олинган. Унда милициядан Фейсбукка мониторинг ўтказиш вақтида Қирғизистонда тақиқланган «Хизбут-Тахрир-аль-Ислами» террористик ташкилотининг идеологиясини пропаганда қилган материалларни тарқатган аккаунт аниқланганини билдиришган.

Ноябрда Бекназаров уй қамоғига чиқарилган. Кўп ўтмай Бишкекнинг Свердлов туман ҳокимининг ўринбосари лавозимини топширган.

Азимбек Бекназаров ўғлига нисбатан қўзғалган ишни ўзини ҳукуматни танқид қилиши билан боғлаган. Сиёсатчи ҳозирда ўзи ҳам Кампиробод ишининг фигуранти.