Икки иқтибос: Шакиев қирғиз-рус муносабатлари ҳақида — Жогорку Кенеш билан Давлат думаси версиялари

144

Жогорку Кенешнинг спикери Нурланбек Шакиев 25 апрелда Россия давлат думасининг раиси Вячеслав Володин билан учрашди. Бироқ учрашув натижаси бўйича эълон қилинган Жогорку Кенеш билан Давлат думанинг пресс-релизларида бироз фарқ сезилди.

Икки пресс-релизда ҳам Шакиевнинг қирғиз-рус муносабати ҳақида маъноси жиҳатдан ўхшаш цитата берилган.


«Қирғизистон билан Россия ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ишончга асосланган стратегик ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб келади. Биз барча тармоқлар бўйича шаклланган алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдормиз», — деб ёзди унинг сўзини Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати.


«Бизнинг давлатлар ўртасида самарали ҳамкорликни ривожлантиришга имкон берган ўзаро тушуниш бор. Қирғиз Республикаси ишонч ва ўзаро дўстлик асосида доим Россиянинг ишончли ҳамкори бўлган ва бўлиб қолади», — деб ёзди қирғиз спикерининг сўзларини Давлат думасининг матбуот хизмати.


Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Шакиев ва парламентнинг 9 депутати 25 апрелда расмий сафар билан Россияга кетган. Шакиев бошчилигидаги гуруҳ у ерга президент Садир Жапаровнинг Россияга бўладиган расмий ташрифи асосида кетишган. Президент расмий сафар давомида СССРнинг иккинчи жаҳон урушида фашист Германияни устидан қилган ғалабага бағишланган Мосвада ўтувчи парадда қатнашиши кутилмоқда.

Қирғизистон расмийлари 2022 йилнинг 24 февралида Украинага ҳужум қилиб, унинг ҳудудларини босиб олиш ҳаракатини тўхтатмаётган Россия билан дўстлик муносабатини ривожлантириш кераклигини кўп айтишади.

Ғарб давлатлари Россияни ҳарбий ҳужумда айблаб, унга нисбатан олдин бўлмаган санкцияларни қўллашган. Ғарб давлатлари Россияга ёрдамлашаётган давлатларга ҳам санкциялар солиниши ҳақида огоҳлантирган.

БМТнинг 2023 йилнинг 23 апрелидаги маълумотига кўра, Россия Украинага ҳужум қилгандан бошлаб 8 мингдан ортиқ тинч аҳоли қурбон бўлиб, яна 14 мингдан ортиғи жабрланган.