Садир Жапаров 9 майда Украинадаги урушни қўзғатган Россияга боради

112

Президент Садир Жапаров 9 майда Москва шаҳрида бўладиган иккинчи жаҳон урушининг Ғалаба кунига бағишланган парадга қатнашади. Бу ҳақда 25 апрелда давлат раҳбарининг матбуот хизматидан билдиришди.

Матбуот хизматининг маълумотига кўра, Жапаров Россияга Владимир Путиннинг таклифи билан боради. Бунгача Халқаро жиноят суди Путинни ҳарбий жиноятлари учун қамоққа олишга ордер берган. Жапаров бу парадда фаҳрий меҳмон экани хабар қилинган.

Президентнинг ташқи сиёсат бўлимининг етакчиси Муратбек Азимбакиевнинг айтишича, сафар давомида икки президент ўртасида бир қатор сўзлашувлар бўлиши кутилмоқда.

Садир Жапаров 9 майдаги парадга қатнашиш учун борган ягона президент бўлади. Бунгача унинг Москвага сафари ҳақида бир қанча Россиянинг ОАВ маълум қилган.

«Россиянинг дўстлари рейтингида учинчи»

Россиянинг Украинага ҳужум қилгани ва Путинни қамоққа олиш бўйича ордерга қарамай, Қирғизистон ҳукумати аввалгидай Россия билан тиғиз ҳамкорлик қилиб, дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳақида доим айтиб келади.

КХШТ билан ЕОИИ таркибига кирган Қирғизистон британиялик The Economist журналининг маълумотига кўра, «Россиянинг дўстлари» рейтингида учинчи ўринни эгаллаган.

Экспертлар Қирғизистон Россияга ғарб санкцияларидан четлаб ўтиш учун ёрдам бермоқда, деб тахмин қилишмоқда. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маълумотига кўра, сўнгги йили Россияга қилинган реэкспортдан Қирғизистон 36 млрд сом фойда топган.

Қирғизистоннинг реэкспортига Евроиттифоқ ҳам эътибор қаратган. Мартнинг охирида Бишкекка Евроиттифоқнинг санкциялар бўйича махсус вакили О’Салливан келган.

Матбуот анжуманида у давлатларни россия санкциялардан четлаб ўтишига плтаформа бўлмасликка чақирган. У ЕИ Қирғизистон ҳукумати билан ўлкада ҳақиқатдан ҳам Россияга қарши санкциялардан четлаб ўтиш бор ёки йўқ эканини аниқлаб, муҳокама қилиб, унга қарши қандай чоралар кўриш мумкин эканини қўшимча қилган.

Россиянинг Украинага ҳужум қилиши

Рус армияси Украинага 2022 йилнинг февралида ҳужум қилган, Россия бошлаган уруш ҳозир ҳам давом этмоқда. Ғарб давлатлари ҳарбий ҳужумни танқид қилиб, Россияга нисбатан кўплаган санкцияларни киритган. Бундан ташқари, ғарб давлатлари Россияга кўмаклашган давлатларга қарши санкция киритилишини бир неча марта огоҳлантирган. Бу рўйхатга биринчи бўлиб Беларусь, президенти — Александр Лукашенко кирган. У Путинни тўлиқ қўллаб, керак бўлса Украинага ҳужум қилиш учун ўз ҳудудини берган.

БМТнинг 2023 йил 23 апрелдаги маълумотига кўра, Россия Украинага ҳужум қилгандан бери 8 мингдан ортиқ тинч аҳоли қурбон бўлиб, яна 14 мингдан ортиғи жабрланган.

Украиналик ҳуқуқ ҳимоячилари Украина ҳудудида рус аскарлари томонидан қилинган ҳарбий жиноятларни рўйхатга олишни давом эттирмоқда.

Украина Россияга қарши урушга ҳарбийдаги масъулларнигина эмас, бунгача рус ҳукумати тан олмаган «Вагнер» ЧВКсининг ёлланма одамларидан ҳам фойдаланмоқда. ОАВнинг маълумоти бўйича, унга Россия турмаларида судланганларни ҳамда Марказий Осиёдан келган муҳожирларни жалб қилмоқда.