«Мен катта сиёсатни кўрмадим». Ақилбек Жапаров Россия Қирғизистон импортини тўхтатгани ҳақида

126

Вазирлар маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров Қирғизистоннинг сут маҳсулотларини, форель ва форель икрасини Россияга импорт қилиш вақтинча тўхтатилгани бўйича изоҳ берди.


«Бу ерда бизнинг хизматларга кўпроқ саволлар бор… Бу ерда ҳеч қандай катта сиёсатни кўрмаяпман. [...] Бироқ ЕОИИнинг тўрт принципи (товар, капитал, хизмат ва ишчи кучининг ҳаракатланиш эркинлиги) ишламаётгани мени кўпроқ хавотирга солмоқда. Биз товарларнинг эркин ҳаракатини таъминлашимиз керак, бу албатта, биринчи навбатда Россияда», — деди Жапаров AKIpress нашрига.


Унинг айтишича, у рус томонга Қирғизистонда Роспотребнадзорнинг лабораторияси бор савдо-логистик марказ қуришни таклиф қилган. Унда [товар] текширилиб, йўналтирилувчи пломбалар қўйилиб, сертификацияланиб турарди. Ҳукумат раҳбари рус томон бу таклифни ёқтирганини ва кейинчалик рус ҳукумати бошчисининг ўринбосари Алексей Оверчук билан сўзлаув олиб борилишини қўшимча қилди.

Февралда Россельхознадзор икки йилдан бери Қирғизистондан олиб келинган форелларнинг таркибида зарарли моддаларнинг даражаси ортиқча бўлган ҳолатлар такрорланганини билдирган.

Апрелда Россельхознадзор ҳалол гўшт маҳсулотларини тайёрлаган «Тойбосс» компаниясининг колбасасидан чўчқанинг ДНКси билан соя аниқланганини маълум қилган. Компания бу билдирувни рад этган.

21 апрелда Россия Қирғизистондан сут маҳсулотларининг барча турини импорт қилишни вақтинча тўхтатган. Россельхознадзор импортни вақтинча тўхтатишга сут маҳсулотларини чиқарувчи қирғизистонлик ишхона, ферма ва сут қабул қилиш жойларини текширишнинг натижаси сабаб бўлганини билдирган.