Ўш: Иш хонасида вафот этган мураббийнинг ўлими юзасидан тергов бошланди

97
Асилбек Момунов номидаги футбол академияси. Сурат: Футбол академияси

Ўшдаги Асилбек Момунов номидаги футбол академиясининг мураббийи ўлимини тергов қила бошлади. Бу ҳақда 25 апрелда «Клооп»га Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди.

Маълумотга кўра, 23 апрелда тахминан соат 09:40 атрофида милицияга мураббийнинг жасади ўзининг кабинетидан топилгани ҳақида хабар берилган.

Милициядан ҳозирда суд-тиббий экспертиза тайинлангани, хулоса чиққандан кейин қўшимча маълумот берилишини қўшимча қилишди.

Дастлабки маълумотларга кўра, мураббийнинг юраги тўхтаб қолган.

Момунов номидаги Футбол академияси 2017 йил 12 октябрда очилган. Унга Ўш шаҳар мэрияси 4,0 гектар ер ажратиб, қурилишига FIFA томонидан млн доллар ажратилган.

Муаллиф: Бекмирза Урустамов