Саудия тараққиёт фонди қирғизистонликлар учун имтиёзли турар-жой қуришга 100 млн доллар ажратади

102

Саудия тараққиёт фонди Қирғизистонда қулай турар-жой қуриш учун 100 млн доллар беради. Бу ҳақда президент Садир Жапаровдун Саудия тараққиёт фондининг ижрочи директори Султан Абдурахман Аль-Маршад билан бўлган учрашувда маълум бўлди.

Учрашув 24 апрелда ўтди. Унда Қирғизистонда «Менинг уйим» турар-жой дастурини амалга ошириш бўйича шартномани имзолади.

«Умумий 2026 йилгача “Менинг уйим 2021-2026” дастурини амалга ошириш асосида 50 мингдан ортиқ фуқарони турар-жой билан таъминлаш режалаштирилмоқда», — деб билдиришди президент администрациясидан.

Султан Абдурахман Аль-Маршад ва Садир Жапаров. Сурат: президентнинг матбуот хизмати.

Шунингдек учрашувда Сусамир — Талас — Тараз автойўлини реконструкция қилиш бўйича шартнома ҳам имзоланди.

Жапаров Қирғизистон Саудия ривожлантириш фонди билан бундан кейин ҳам самарали ҳамкорликка тайёрлигини қўшимча қилиб, кўпдан бери тўхтаб қолган бошқа биргаликдаги лойиҳалар йил охиригача ишга туширилишини таъкидлади.

Қулай турар-жой

Бунгача Давлат ипотека компаниясидан республиканинг барча ҳудудларида «Имтиёзли ипотека» (йилига 4%) ва Бишкек ва Ўш шаҳарларида «Қулай ипотека» (йилига 8%) бўйича ипотека насияларини бериш тўхтатилганини билдиришган. Ҳукумат молиявий ресурсларни арзон турар-жойларни қуришга йўналтириш қарорини қабул қилганини таъкидлаган.

Қурилиб битгандан кейин бу уйлар «Менинг уйим 2021-2026» дастури асосида сотиб олиш имконияти билан ижарага берилади. Бундай уйларнинг бир кв метри 550 долларгача туради.

Апрель ойининг ярмида президент Садир Жапаров Бишкекда «Менинг уйим 2021-2026» дастури асосида амалга ошириш режалаштирилаётган 6 мингдан ортиқ уйнинг қурилиши бошланганини билдирган. У олдинда бундай уйларнинг қурилиши барча ҳудудларда давом этишини таъкилаган.

Асосий саҳифага иллюстрация сурати қўйилди.