Россельхознадзор Қирғизистондан борган 14,2 тонна жўхори уруғида ГМО борлигини аниқлади. Бу ҳақда муассасанинг сайтида ёзилди.
Россельхознадзорнинг билдирувига кўра, Қирғизистондан борган дон ўсимликларида уларнинг нави ва уруғнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган. Қопдаги ёрлиқда тўлиқ маълумот ёзилмаган.
«Бундан ташқари, маҳсулот Қирғизистоннинг тегишли идоралари томонидан берилган фитосанитар сертификат билан киритилган. Ундаги маълумотлар транспорт ҳужжатлари билан мос келмайди», — деб билдиришди муассасадан.
Россельхознадзордан Қирғизистоннинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «бўлган воқеанинг сабабларини тез орада текшириб, муассасанинг номига тўлиқ маълумот юборишини» билдиришди.
Қирғизистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга қўйилган тақиқ
Февралда Россельхознадзор икки йилдан бери Қирғизистондан олиб келинган форелларнинг таркибида зарарли моддаларнинг даражаси ортиқча бўлган ҳолатлар такрорланганини билдирган.
Апрелда Россельхознадзор ҳалол гўшт маҳсулотларини тайёрлаган «Тойбосс» компаниясининг колбасасидан чўчқанинг ДНКси билан соя аниқланганини маълум қилган. Компания бу билдирувни рад этган.
21 апрелда Россия Қирғизистондан сут маҳсулотларининг барча турини импорт қилишни вақтинча тўхтатган. Россельхознадзор импортни вақтинча тўхтатишга сут маҳсулотларини чиқарувчи қирғизистонлик ишхона, ферма ва сут қабул қилиш жойларини текширишнинг натижаси сабаб бўлганини билдирган.
Юзага келган вазиятга изоҳ берган Вазирлар Маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаров бу ерда «катта сиёсат кўрмаётганини» айтган.
«Бу ерда бизнинг хизматларга кўпроқ саволлар бор… Бу ерда ҳеч қандай катта сиёсатни кўрмаяпман. [...] Бироқ ЕОИИнинг тўрт принципи (товар, капитал, хизмат ва ишчи кучининг ҳаракатланиш эркинлиги) ишламаётгани мени кўпроқ хавотирга солмоқда. Биз товарларнинг эркин ҳаракатини таъминлашимиз керак, бу албатта, биринчи навбатда Россияда», — деган ҳукумат раҳбари.