Қирғизистонда ёш болаларнинг 76 фоизи мактабгача таълим билан таъминланмаган. Бу ҳақда 24 апрелда Болалар ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакил Асел Чинбаева билдирди.
«Бизда мактабгача таълим тизими оғир аҳволда. Расмий статистикага кўра, 1 миллион 118 минг боланинг ичидан 200 минг нафаригина боғчага боради - бу умумий кўрсаткичнинг 24 фоизини ташкил қилади. Болаларнинг 900 минг нафари болалар боғчасига бормай эрта ёшда ривожланишидан орқада қолади», — деди Чинбоева.
Шунингдек, у «мактабгача таълимнинг йўқлиги боланинг келажакдаги ютуқларига таъсир қилишини», қўшимча қилди.
Жорий йилнинг март ойида Вазирлар Маҳкамаси «Ҳукумат акселераторлар» методологияси асосидаги 100 кунлик ислоҳотлар дастурини ишга оширган. Унга кўра, жисмоний шахслар патент асосида ўз уйларида боғча очишлари мумкин.
Бундай йўл билан мамлакатдаги мактабгача таълим етишмаслиги муаммосини ҳал этиш режалаштирилмоқда.
Синов лойиҳаси доирасида 14 апрелдан бошлаб Бишкекнинг Ленин ва Биринчи Май туманларида уйда болалар боғчаси очмоқчи бўлган хусусий тадбиркорларни рўйхатга олиш бошланди.
Муаллиф: Бурулсун Жумалиева